https://sputniknews.uz/20261110/russia-usa-ukraine-muzokaralar-61911640.html
Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина музокараларининг биринчи куни якунланди — натижалар
Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина музокараларининг биринчи куни якунланди — натижалар
Sputnik Ўзбекистон
Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларнинг биринчи куни якунланди. Асосий эътибор хавфсизлик кафолатлари ва Европа хавфсизлигининг келажакдаги тизимига қаратилди. Биринчи кун натижалари ҳақида нималар маълум?
2026-11-10T18:56+0500
2026-11-10T18:56+0500
2026-11-10T18:56+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
сергей лавров
мария захарова
стив уиткофф
россия тив
музокаралар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0a/61911141_0:249:3197:2047_1920x0_80_0_0_1bbe5de03e5341df93d70bf4fecb49bb.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина делегацияларининг уч томонлама музокаралари биринчи куни якунланди. Учрашув қисқа танаффус билан қарийб тўрт соат давом этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Музокаралар 11 ноябрь куни давом эттирилади. Ҳозирча биринчи кун якунлари бўйича аниқ келишувлар эълон қилинмади.Нималар муҳокама қилинди?Музокараларнинг асосий мавзуси Украинадаги можарони тартибга солиш ва келажакдаги хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш бўлди.Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ таклифи ва Россия розилиги билан можаро тўлиқ тартибга солинганидан кейин амал қиладиган минтақавий хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинмоқда.Вазир Россиянинг Евроосиёдаги янги хавфсизлик тизими бўйича ўз таклифлари акс этган ҳужжати борлигини ҳам маълум қилди.АҚШ томони нималарни айтди?АҚШ вакили Жаред Кушнер учрашув бошланишида Вашингтон сўнгги ойларда Москва ва Киев билан алоҳида музокаралар ўтказиб, айрим масалалар бўйича келишмовчиликларни қисқартиришга муваффақ бўлганини билдирди.Унинг фикрича, музокаралар Европада узоқ муддатли тинчликни таъминлайдиган янги хавфсизлик тизимига асос яратиши мумкин.АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф эса Россия билан уч томонлама музокаралар бошланишидан олдин Украина ва Европа вакиллари билан ўтказилган алоҳида учрашув натижалари ҳақида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар урушдан кейинги хавфсизлик механизмларини ишлаб чиқиш, хавфли кескинлашувларнинг олдини олиш ва можаролар хавфини камайтириш масалаларини муҳокама қилган.Европа вакиллари музокараларда қатнашдими?Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, НАТО ва Еврокомиссия вакиллари Абу-Дабига келган. Бироқ улар Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларда иштирок этмаган.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова уч томонлама форматга мазкур давлатлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф қилинмаганини таъкидлади.Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко эса европаликларнинг музокараларга таъсири ҳақида танқидий фикр билдирди.Музокаралардан қандай натижа кутилмоқда?Россия делегациясига Владимир Мединский, Украина делегациясига Рустем Умеров бошчилик қилмоқда. АҚШ томонидан Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер иштирок этмоқда.Умеров эса Украина делегацияси можарони якунлаш билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилиш ваколатига эга эканини маълум қилди.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар давом этаётган пайтда уларнинг эҳтимолий натижалари ва аниқ келишувлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
https://sputniknews.uz/20261107/putin-61812695.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0a/61911141_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_e42fdcda6752d0f688a2a93bb68ad7a0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, сергей лавров, мария захарова, стив уиткофф, россия тив, музокаралар
дунё янгиликлари, дунёда, сергей лавров, мария захарова, стив уиткофф, россия тив, музокаралар
Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина музокараларининг биринчи куни якунланди — натижалар
Томонлар келажакдаги хавфсизлик кафолатлари ва можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди. Музокаралар 11 ноябрда давом этади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина делегацияларининг уч томонлама музокаралари биринчи куни якунланди. Учрашув қисқа танаффус билан қарийб тўрт соат давом этди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Музокаралар 11 ноябрь куни давом эттирилади. Ҳозирча биринчи кун якунлари бўйича аниқ келишувлар эълон қилинмади.
Нималар муҳокама қилинди?
Музокараларнинг асосий мавзуси Украинадаги можарони тартибга солиш ва келажакдаги хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш бўлди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ таклифи ва Россия розилиги билан можаро тўлиқ тартибга солинганидан кейин амал қиладиган минтақавий хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинмоқда.
"Келажакдаги хавфсизлик архитектурасининг аниқ параметрларини шакллантириш ва шундан кейингина Россия-Украина можаросини тартибга солишга ўтиш ғояси мутлақо оқилона", — деди Лавров.
Вазир Россиянинг Евроосиёдаги янги хавфсизлик тизими бўйича ўз таклифлари акс этган ҳужжати борлигини ҳам маълум қилди.
АҚШ томони нималарни айтди?
АҚШ вакили Жаред Кушнер учрашув бошланишида Вашингтон сўнгги ойларда Москва ва Киев билан алоҳида музокаралар ўтказиб, айрим масалалар бўйича келишмовчиликларни қисқартиришга муваффақ бўлганини билдирди.
Унинг фикрича, музокаралар Европада узоқ муддатли тинчликни таъминлайдиган янги хавфсизлик тизимига асос яратиши мумкин.
АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф эса Россия билан уч томонлама музокаралар бошланишидан олдин Украина ва Европа вакиллари билан ўтказилган алоҳида учрашув натижалари ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар урушдан кейинги хавфсизлик механизмларини ишлаб чиқиш, хавфли кескинлашувларнинг олдини олиш ва можаролар хавфини камайтириш масалаларини муҳокама қилган.
Европа вакиллари музокараларда қатнашдими?
Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, НАТО ва Еврокомиссия вакиллари Абу-Дабига келган. Бироқ улар Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларда иштирок этмаган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова уч томонлама форматга мазкур давлатлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф қилинмаганини таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко эса европаликларнинг музокараларга таъсири ҳақида танқидий фикр билдирди.
Музокаралардан қандай натижа кутилмоқда?
Россия делегациясига Владимир Мединский, Украина делегациясига Рустем Умеров бошчилик қилмоқда. АҚШ томонидан Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер иштирок этмоқда.
Мединский музокаралар тинчликка эришиш йўлида олдинга силжиш имконини беришига умид билдирди.
Умеров эса Украина делегацияси можарони якунлаш билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилиш ваколатига эга эканини маълум қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар давом этаётган пайтда уларнинг эҳтимолий натижалари ва аниқ келишувлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.