Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Абу-Дабида бўлиб ўтадиган музокараларни Хавфсизлик кенгаши билан муҳокама қилди

© POOL / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО
Встреча президента РФ Владимира Путина с участниками СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2026
Oбуна бўлиш
Абу-Дабида Москва, Киев ва Вашингтон делегациялари иштирокида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 10 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) уч томонлама Россия-Америка-Украина музокаралари бўлиб ўтишини эълон қилди.
“Дастлаб сешанба куни музокаралар бўлиши кутилаётганини ҳисобга олиб, ушбу музокараларда иштирок этадиган ҳамкасбларимни таклиф этдим. Бу мавзуда қисқача суҳбатлашишни таклиф этаман”, - деди Россия раҳбари Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари йиғилишида.
Шунингдек, Путин Амирликлар раҳбариятига учрашувни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Йиғилишда президент ёрдамчилари Владимир Мединский ва Юрий Ушаков, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосарлари Михаил Галузин ва Сергей Рябков, шунингдек, Қуролли Кучлар Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи Игорь Костюков иштирок этди.
10-11 ноябрь кунлари Абу-Дабида Москва, Киев ва Вашингтон делегациялари иштирокида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Улар томонларнинг хавфсизлик кафолатларига бағишланади. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади.
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Украина бўйича “йирик келишув” бўлишини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0