Туркияда "Муҳташам юз йил" ва "Истанбуллик келин" сериаллари юлдузлари қўлга олинди

© Кадр из фильмаВ Турции задержаны актрисы Дениз Чакир и Бурджу Узберк, а также актёр Узжан Дениз
В Турции задержаны актрисы Дениз Чакир и Бурджу Узберк, а также актёр Узжан Дениз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
Истанбулда гиёҳванд моддалар ва фоҳишалик билан боғлиқ жиноятлар бўйича тергов доирасида 23 киши, жумладан, таниқли актёрлар ушланди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Туркияда "Муҳташам юз йил" сериалида рол ижро этган Дениз Чақир ва Буржу Ўзберк ҳамда "Истанбуллик келин" сериали орқали танилган актёр ва хонанда Ўзжан Дениз қўлга олинди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Истанбул прокуратураси гиёҳванд моддалар савдоси, уларни тарқатиш, истеъмол қилиш, сақлаш ва фоҳишалик билан боғлиқ жиноятлар юзасидан тергов олиб бормоқда.
Тергов доирасида 35 нафар гумонланувчини қўлга олиш тўғрисида қарор чиқарилган. Ҳозирга қадар улардан 23 нафари ушланган.
Прокуратура маълумотларига кўра, гумонланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, шунингдек, мобил телефонлар ва бошқа рақамли қурилмалар экспертизаси натижасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёки сақлаш бўйича янги гумонлар юзага келган.
Дениз Чақир "Муҳташам юз йил" сериалида султон Сулаймоннинг синглиси Шоҳсултон, Буржу Ўзберк эса Ҳурижиҳон султон ролини ижро этган.
Турк сериалларининг бошқа юлдузлари ҳам терговга жалб этилган
Бу Туркияда жорий йилда таниқли санъаткорлар иштирокидаги биринчи бундай ҳолат эмас.
18 сентябрь куни гиёҳванд моддалар ва фоҳишалик билан боғлиқ иккита алоҳида тергов доирасида 24 нафар гумонланувчини ушлаш тўғрисида қарор чиқарилган эди. Ўшанда 15 киши, жумладан, "Муҳташам юз йил" сериалида шаҳзода Боязид ролини ижро этган Арас Булут Ийнемли ҳам қўлга олинган.
Март ойида "Эшигимни тақиллат" сериали юлдузи Ханде Эрчел ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ иш доирасида терговга жалб этилган эди. Актриса кўрсатма бергани ва экспертиза учун намуналар топширганидан сўнг озод қилинган.
"Қашқирлар макони" сериали ҳам прокуратура эътиборида
Сентябрь ойида Туркия прокуратураси мамлакатдаги яна бир машҳур сериал — "Қашқирлар макони" ижодкорларини бошқа жиноят иши доирасида терговга жалб этди.
Гап Туркия Миллий разведка ташкилотининг собиқ ходими Кашиф Кўзиноғлининг 2011 йилда қамоқхонада вафот этгани билан боғлиқ иш ҳақида бормоқда.
Тергов доирасида сериал сценарий муаллифлари Ражи Шашмаз, Баҳодир Ўзденер ва Жунайт Айсан, шунингдек, актёрлар Эмин Ўлжай ва Седат Савтакдан кўрсатмалар олинган.
27 сентябрь куни сериални суратга олган "Pana Film" компанияси директори Иҳсан Карадемир гумонланувчи сифатида сўроқ қилинган. Суд унга мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.
Арестованный в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Тошкентда наркотик тарқатган уч нафар Украина фуқароси қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0