https://sputniknews.uz/20261122/ukraine-qurol-qiynalish-62209639.html
WSJ: Украина қурол ишлаб чиқаришни янада оширишда қийналмоқда
WSJ: Украина қурол ишлаб чиқаришни янада оширишда қийналмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Украина мудофаа саноати ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришда қийналмоқда, деб ёзди WSJ. Маблағ 1300 дан ортиқ компания ўртасида тақсимланган, малакали ишчилар етишмайди, янги заводлар эса хавф остида.
2026-11-22T11:44+0500
2026-11-22T11:44+0500
2026-11-22T11:44+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
ҳарбий техника
киев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59675505_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_69e0ec2d5b4c88aee85da35778fd2260.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Украина мудофаа саноати тез ривожланганига қарамай, ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Соҳа ўз имкониятлари чегарасига яқинлашган бўлиши мумкин, деб ёзди The Wall Street Journal мудофаа корхоналари раҳбарлари ва ҳарбий таҳлилчиларга таяниб.Нашрнинг таъкидлашича, Киев Россия билан бир хил миқёсда ракеталар ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас. Хусусан, Украинанинг "Нептун" ракеталарини ишлаб чиқариш ҳажми Россиянинг ракета ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан анча паст.Газета Украина мудофаа саноатидаги асосий муаммоларни санаб ўтди:Мудофаа компанияларидан бири раҳбарининг сўзларига кўра, кўчмас мулк эгалари ўз биноларини ҳарбий ишлаб чиқариш учун ижарага беришдан чўчийди, чунки улар зарба нишонига айланиши мумкин.WSJ қайд этишича, бу муаммолар Украина мудофаа компанияларини хориждан сармоя излашга ва ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа мамлакатларга кўчиришга ундамоқда.
https://sputniknews.uz/20261001/ukraina-garb-60873761.html
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59675505_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_afd46a5876ea449e685c02287be1d152.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ҳарбий техника, киев
дунё янгиликлари, дунёда, ҳарбий техника, киев
WSJ: Украина қурол ишлаб чиқаришни янада оширишда қийналмоқда
Украинада қурол ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун маблағ ва малакали ишчилар етишмаяпти, хавфсиз жой топиш ҳам қийин.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Украина мудофаа саноати тез ривожланганига қарамай, ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Соҳа ўз имкониятлари чегарасига яқинлашган бўлиши мумкин,
деб ёзди The Wall Street Journal мудофаа корхоналари раҳбарлари ва ҳарбий таҳлилчиларга таяниб.
Нашрнинг таъкидлашича, Киев Россия билан бир хил миқёсда ракеталар ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас. Хусусан, Украинанинг "Нептун" ракеталарини ишлаб чиқариш ҳажми Россиянинг ракета ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан анча паст.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
Газета Украина мудофаа саноатидаги асосий муаммоларни санаб ўтди:
Маблағ тақчиллиги. Молиялаштириш 1300 дан ортиқ компания ўртасида тақсимлангани сабабли энг истиқболли корхоналар ҳам етарлича сармоя ололмаяпти.
Компанияларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши. Мудофаа соҳасидаги стартаплар сони шунчалик ортганки, ички бозор уларнинг барчасини ривожлантириш учун етарли эмас.
Малакали кадрлар етишмаслиги. Миллионлаб одамлар мамлакатни тарк этган ёки армияда хизмат қилаётган шароитда янги ишчиларни топиш қийинлашган.
Хавфсизлик муаммоси. Россия зарбалари хавфи туфайли корхоналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун янги бинолар топишда қийналмоқда.
Мудофаа компанияларидан бири раҳбарининг сўзларига кўра, кўчмас мулк эгалари ўз биноларини ҳарбий ишлаб чиқариш учун ижарага беришдан чўчийди, чунки улар зарба нишонига айланиши мумкин.
WSJ қайд этишича, бу муаммолар Украина мудофаа компанияларини хориждан сармоя излашга ва ишлаб чиқаришнинг бир қисмини бошқа мамлакатларга кўчиришга ундамоқда.