Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Welt: Украина Ғарб ёрдамисиз Россия билан можарони давом эттира олмайди

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишГосударственные флаги Украины и флаги с символикой Евросоюза
Государственные флаги Украины и флаги с символикой Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Oбуна бўлиш
Телеканал мухбири Кристоф Ваннер қиш арафасида Украина энергетикасининг оғир аҳволини мисол қилиб келтирди.
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Украина Ғарб давлатларининг ёрдамисиз қолса, Россия Федерацияси билан можарони давом эттира олмайди. Бундай фикрни “Welt” телеканалининг Киевдаги мухбири Кристоф Ваннер билдирди.
“Ғарб давлатларининг ёрдамисиз, менимча, Украина энди Россия билан можарони давом эттира олмайди. У ҳар доим Ғарб давлатларининг ёрдамига муҳтож бўлган”, - деди у.
Шунингдек, Ваннер қиш арафасида Украина энергетикасининг аҳволига ишора қилиб, унинг оғир аҳволда эканлигини ва мамлакатнинг ишлаб чиқариш қувватлари жуда чекланганини таъкидлади.
Чоршанба куни Украина бош вазири Сергей Корецкий ҳукумат максимал тежамкорлик режимига ўтганини ва барча муҳим харажатларни кечиктирганини айтди. Шу билан бирга, у бу етарли эмаслигини ва мамлакат учун халқаро ҳамкорлардан пул олиш жуда муҳимлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг молиялаштириши бевосита Украина ўз зиммасига олган мажбуриятларга боғлиқ.
Украина сўнгги бир неча йил давомида рекорд даражадаги бюджет тақчиллигини шакллантириб, уни Ғарб ёрдами ҳисобидан қоплашга умид қилмоқда. Мамлакатнинг бу йилги бюджети 1,9 триллион гривна (45 миллиард доллар) дефицит билан қабул қилинди.
Встреча председателя Еврокомиссии Урсулы фон дер Ляйен и Владимира Зеленского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ЕИ Киевга янги молиявий ёрдам ажратиш олдидан шарт қўйди — Bloomberg
Янгиликлар лентаси
0