Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ЕИ Киевга янги молиявий ёрдам ажратиш олдидан шарт қўйди — Bloomberg

© REUTERSВстреча председателя Еврокомиссии Урсулы фон дер Ляйен и Владимира Зеленского
Встреча председателя Еврокомиссии Урсулы фон дер Ляйен и Владимира Зеленского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2026
Oбуна бўлиш
ЕИ Украинага янги бюджет ёрдамини ажратишдан олдин яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ тушумларини ошириш бўйича натижаларни кўрмоқчи.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Европа Иттифоқи Украинага янги бюджет маблағларини ажратишдан олдин яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ тушумларини ошириш ва мамлакат қонунчилигини ЕИ меъёрларига яқинлаштириш бўйича силжишни кўрмоқчи. Бу ҳақда "Bloomberg" манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Владимир Зеленскийнинг Нью-Йоркдаги учрашуви кескин кечган.
Украина томони қишда вазият кескинлашиши мумкинлиги ва шаҳарларни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари етишмаслигидан хавотир билдирган.
Фон дер Ляйен учрашувдан сўнг қўшимча бюджет ёрдами Олий Рададаги ислоҳотлар силжишига боғлиқ бўлишини билдирди.
"Bloomberg"нинг ёзишича, Киев иттифоқчиларидан тахминан 26 миллиард евролик қўшимча бюджет тақчиллигини қоплашда ёрдам сўрамоқда. Брюссель эса маблағ эҳтиёжи бўйича Украина келтирган айрим ҳисоб-китобларга эътироз билдирган.
Шу билан бирга, Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампдан қиш учун "Patriot" ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари пакетини ҳамда Украинада уларни ишлаб чиқариш учун лицензия сўраганини маълум қилди.
Национальный флаг Украины и монумент Родина-мать в Киеве в воскресенье, 13 февраля 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Reuters: Украинада ҳарбий ҳаракатлар харажатлари кунига 190 млн долларга етди
Янгиликлар лентаси
0