https://sputniknews.uz/20260913/ukraine-harbiy-xarajatlar-60416065.html
Reuters: Украинада ҳарбий ҳаракатлар харажатлари кунига 190 млн долларга етди
Reuters: Украинада ҳарбий ҳаракатлар харажатлари кунига 190 млн долларга етди
Sputnik Ўзбекистон
Украинада урушнинг кунлик қиймати 2024 йилдаги 140 млн доллардан 190 млн долларгача ошди. Киев йил охиригача мудофаа харажатларини қоплаш учун қўшимча маблағ изламоқда ва харажатларни қисқартиришни кўриб чиқмоқда.
2026-09-13T15:56+0500
2026-09-13T15:56+0500
2026-09-14T10:09+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
армия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36214178_0:0:3074:1729_1920x0_80_0_0_0593a2e521adb26f83d2bbd727a7079d.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Украина жорий йилда мудофаа харажатларини ички ресурслар ҳисобидан тўлиқ молиялаштира олмаяпти. Бу ҳақда парламент бюджет қўмитаси раҳбари Роксолана Пидласа Киевдаги YES конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда "Reuters".Унинг сўзларига кўра, йилнинг дастлабки саккиз ойида Украина мудофаага, бепул ҳарбий ёрдамни ҳисобга олмаганда, қарийб 42 млрд доллар сарфлаган. Шу даврда ички даромадлар ва ички қарзлар 39 млрд доллар келтирган.Урушнинг кунлик қиймати 2024 йилдаги 140 млн доллардан жорий йилда тахминан 190 млн долларгача ошган. Бунга инфляция, қўшинлар сони, ижтимоий тўловлар ва ўқ-дори сарфининг ортиши сабаб бўлган.Саккиз ойда бюджетнинг ички даромадлари режадан 1,35 млрд долларга кам тушган.Иқтисодиёт вазири Александр Кравченко Россия зарбалари ва Қора денгиз портлари орқали экспорт имкониятларининг чекланишини иқтисодиётга босим ўтказаётган омиллар қаторида келтирди. Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар ҳарбий саноат объектлари ҳамда ҳарбий юклар ташишда фойдаланиладиган порт ва транспорт инфратузилмасига қаратилганини билдириб келади.Украина ҳукумати мудофаа тақчиллигини қоплаш учун ҳарбий бўлмаган харажатларни қисқартириш ёки кечиктиришни кўриб чиқмоқда. Киев Ғарб ҳамкорлари билан молиявий ёрдам бўйича музокара олиб бормоқда, аммо ҳозирча тезкор ечим топилмаган.
https://sputniknews.uz/20260907/ukraine-ravedka-ogohlantirish-60277634.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36214178_335:44:2681:1803_1920x0_80_0_0_c708bcfff32ba4633427da81ffd1f04c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, армия
дунё янгиликлари, дунёда, украина, армия
Reuters: Украинада ҳарбий ҳаракатлар харажатлари кунига 190 млн долларга етди
15:56 13.09.2026 (янгиланди: 10:09 14.09.2026) Украина жорий йилнинг саккиз ойида мудофаага 42 млрд доллар сарфлади, ички даромадлар ва қарзлар эса 39 млрд доллар бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Украина жорий йилда мудофаа харажатларини ички ресурслар ҳисобидан тўлиқ молиялаштира олмаяпти. Бу ҳақда парламент бюджет қўмитаси раҳбари Роксолана Пидласа Киевдаги YES конференциясида маълум қилди, деб
хабар бермоқда "Reuters".
Унинг сўзларига кўра, йилнинг дастлабки саккиз ойида Украина мудофаага, бепул ҳарбий ёрдамни ҳисобга олмаганда, қарийб 42 млрд доллар сарфлаган. Шу даврда ички даромадлар ва ички қарзлар 39 млрд доллар келтирган.
“Афсуски, бу йил уруш шунчалик қимматлашдики, ҳатто ўз улушимизни ҳам қоплай олмаяпмиз”, — деди Пидласа.
Урушнинг кунлик қиймати 2024 йилдаги 140 млн доллардан жорий йилда тахминан 190 млн долларгача ошган. Бунга инфляция, қўшинлар сони, ижтимоий тўловлар ва ўқ-дори сарфининг ортиши сабаб бўлган.
Саккиз ойда бюджетнинг ички даромадлари режадан 1,35 млрд долларга кам тушган.
Иқтисодиёт вазири Александр Кравченко Россия зарбалари ва Қора денгиз портлари орқали экспорт имкониятларининг чекланишини иқтисодиётга босим ўтказаётган омиллар қаторида келтирди.
Унинг баҳосича, инфратузилма ва асосий воситаларга етказилган зарар қарийб 10 млрд доллар бўлган, 40 млрд долларлик экспорт даромади эса хавф остида қолган.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар ҳарбий саноат объектлари ҳамда ҳарбий юклар ташишда фойдаланиладиган порт ва транспорт инфратузилмасига қаратилганини билдириб келади.
Украина ҳукумати мудофаа тақчиллигини қоплаш учун ҳарбий бўлмаган харажатларни қисқартириш ёки кечиктиришни кўриб чиқмоқда. Киев Ғарб ҳамкорлари билан молиявий ёрдам бўйича музокара олиб бормоқда, аммо ҳозирча тезкор ечим топилмаган.