https://sputniknews.uz/20261122/moscow-patent-62211412.html
Москва шаҳри ва вилоятида патент 11 минг ёки 15,6 минг рубль бўлиши мумкин
Москва шаҳри ва вилоятида патент 11 минг ёки 15,6 минг рубль бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Москва ва Москва вилоятида 2027 йил учун меҳнат патентини 11 минг ва 15,6 минг рубль этиб белгилаш таклиф қилинди. 2026 йилги нархлар билан фарқ, ким қанча тўлаши ва болали мигрантлар учун қўшимча тўлов — тафсилотлар.
2026-11-22T13:06+0500
2026-11-22T13:06+0500
2026-11-22T13:06+0500
патент
патент учун тўлов
миграция
мигрантлар
россия
москва
москва вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0e/32874897_0:44:3077:1775_1920x0_80_0_0_0677958bfbeab357094b131cbf856ab7.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва шаҳри ва Москва вилоятида 2027 йилдан меҳнат мигрантлари учун патент тўловини иш берувчи турига қараб 11 минг ёки 15,6 минг рубль этиб белгилаш таклиф қилинди. Бу ҳақда Москва вилояти думасига киритилган қонун лойиҳаси ва Москва шаҳар думасида кўриб чиқилаётган ҳужжатда маълум қилинган.20 ноябрь куни Москва мэри Сергей Собянин ҳам шаҳар думасига меҳнат мигрантлари учун патент тўловларини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритди.Ҳар икки ҳудудда 2026 йил учун патентнинг ойлик нархи 10 минг рублни ташкил этади. Янги лойиҳаларда эса иш берувчининг ҳуқуқий мақомига қараб икки хил тўлов назарда тутилган:Патент учун харажат қанчага ошади?Агар қонун лойиҳалари қабул қилинса, ташкилотларда ишлайдиган мигрантлар ойига ҳозиргидан 1000 рубль, яъни 10 фоиз кўпроқ тўлайди.Жисмоний шахслар қўлида ишлайдиганлар учун эса тўлов 5600 рублга ёки 56 фоизга ошади.Россияда фарзандлари билан яшаётган мигрантлар учун қўшимча тўлов2027 йилдан Россияда мигрантлар учун яна бир муҳим ўзгариш кучга киради.2026 йил 26 июлда қабул қилинган 242-ФЗ-сонли федерал қонунга мувофиқ, Россияда яшайдиган ва мигрант қарамоғида бўлган 18 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзанд учун белгиланган тўлов суммасининг яна 50 фоизи қўшиб ҳисобланади.Бу қоида Россияда мигрант билан бирга яшаётган ва унинг қарамоғида бўлган фарзандларга тааллуқли. Ўзбекистонда яшайдиган фарзандлар учун мазкур қўшимча тўлов ҳисобланмайди.Шунингдек, бу талаб фақат Москвага эмас, Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам тегишли.
https://sputniknews.uz/20260312/russia-migrantlar-patent-ozgarishlar-56231553.html
москва вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/0e/32874897_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_8e4cf67fc0fa7d1d1c1c1fc3d4bf5aac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
патент, патент учун тўлов, миграция, мигрантлар, россия, москва, москва вилояти
патент, патент учун тўлов, миграция, мигрантлар, россия, москва, москва вилояти
Москва шаҳри ва вилоятида патент 11 минг ёки 15,6 минг рубль бўлиши мумкин
Москва ҳукумати 2027 йилда меҳнат мигрантлари учун патент тўловини иш берувчи турига қараб 11 минг ва 15,6 минг рубль этиб белгилашни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва шаҳри ва Москва вилоятида 2027 йилдан меҳнат мигрантлари учун патент тўловини иш берувчи турига қараб 11 минг ёки 15,6 минг рубль этиб белгилаш таклиф қилинди. Бу ҳақда Москва вилояти думасига киритилган қонун лойиҳаси ва Москва шаҳар думасида кўриб чиқилаётган ҳужжатда маълум қилинган.
20 ноябрь куни Москва мэри Сергей Собянин ҳам шаҳар думасига меҳнат мигрантлари учун патент тўловларини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритди.
Ҳар икки ҳудудда 2026 йил учун патентнинг ойлик нархи 10 минг рублни ташкил этади. Янги лойиҳаларда эса иш берувчининг ҳуқуқий мақомига қараб икки хил тўлов назарда тутилган:
11 минг рубль — корхоналар, ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ва адвокатлар қўлида ишлайдиган мигрантлар учун;
15,6 минг рубль — жисмоний шахсларнинг шахсий ва уй-рўзғор эҳтиёжлари учун ёлланиб ишлайдиган мигрантлар учун. Масалан, уй хизматчиси, энага ёки қаровчи бўлиб ишлайдиганлар ушбу тоифага кириши мумкин.
Патент учун харажат қанчага ошади?
Агар қонун лойиҳалари қабул қилинса, ташкилотларда ишлайдиган мигрантлар ойига ҳозиргидан 1000 рубль, яъни 10 фоиз кўпроқ тўлайди.
Жисмоний шахслар қўлида ишлайдиганлар учун эса тўлов 5600 рублга ёки 56 фоизга ошади.
Россияда фарзандлари билан яшаётган мигрантлар учун қўшимча тўлов
2027 йилдан Россияда мигрантлар учун яна бир муҳим ўзгариш кучга киради.
2026 йил 26 июлда қабул қилинган 242-ФЗ-сонли федерал қонунга мувофиқ, Россияда яшайдиган ва мигрант қарамоғида бўлган 18 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзанд учун белгиланган тўлов суммасининг яна 50 фоизи қўшиб ҳисобланади.
Масалан, Москвада патентнинг ойлик тўлови 11 минг рубль этиб белгиланса, Россияда қарамоғида битта вояга етмаган фарзанди бўлган мигрантнинг тўлови 16,5 минг рублни ташкил этади. Иккита фарзанди бўлса, бу сумма 22 минг рублга етади.
Бу қоида Россияда мигрант билан бирга яшаётган ва унинг қарамоғида бўлган фарзандларга тааллуқли. Ўзбекистонда яшайдиган фарзандлар учун мазкур қўшимча тўлов ҳисобланмайди.
Шунингдек, бу талаб фақат Москвага эмас, Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам тегишли.