Россияда меҳнат мигрантлари учун патент бўйича қатор ўзгаришлар кутилмоқда — тафсилотлар

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжатга кўра, янги тартиблар меҳнат мигрантларининг иш муддати, даромад даражаси, фарзандлари ва солиқ тўловлари асосида Россияда қолиш шартларига таъсир қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси меҳнат мигрантларига оид янги талабларни назарда тутувчи ҳукумат қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишни тавсия қилди.
Ҳужжатга кўра, 18 ёшга тўлган мехнат мигрантлари фарзандлари, агар Россияда қолиш учун бошқа қонуний асосга эга бўлмаса, 30 кун ичида мамлакатни тарк этиши ёки меҳнат патенти расмийлаштириши керак бўлади.
Шунингдек, даромади яшаш минимумидан паст бўлган чет эл фуқароларига патент бериш ёки уни узайтириш чекланиши мумкин. Даромад ҳақидаги маълумотлар солиқ органлари томонидан Россия ИИВга автоматик тарзда юборилиши режалаштирилган.
Бир йил давомида 10 ойдан кам ишлаган чет эл фуқаросининг Россияда вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилиниши мумкин.
Бу тартиб жисмоний шахсларда уй-рўзғор, шахсий ва бошқа маиший эҳтиёжлар учун ишлаётганларга ҳам татбиқ этилади. Бунда иш фаолияти 10 ойдан кам бўлиши ёки ўзи ҳамда қарамоғидаги оила аъзолари учун ЖШДС бўнак тўловлари 10 ойдан кам муддатга тасдиқланиши асос сифатида кўрилади.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2026
Россияда расмий даромади паст мигрантларга патент бериш чекланиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0