https://sputniknews.uz/20261122/germany-russia-tank-jonatish-62218926.html
Россияни провокация қилмаслик учун Германия танкларни поездда жўнатди — Bild
Россияни провокация қилмаслик учун Германия танкларни поездда жўнатди — Bild
Sputnik Ўзбекистон
Германия Литвадаги Grand Eagle 26 машғулотларига танкларни автоколоннада эмас, поездда жўнатди. Bild маълумотича, НАТО бундай қарорни Россияни провокация қилмаслик учун қабул қилган. Бундесвер буни одатий амалиёт деб атади.
2026-11-22T18:19+0500
2026-11-22T18:19+0500
2026-11-22T18:19+0500
дунё янгиликлари
нато
германия
тактик ўқув машғулотлари
ҳарбий техника
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/19/31705547_0:0:2598:1461_1920x0_80_0_0_9fbc1e70dba19132f7ef8e1eea29313e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Германия ва НАТО Литвадаги ҳарбий машғулотларга танклар ва бошқа техникаларни жўнатиш режасини Россиянинг эҳтимолий реакциясини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирди. Бу ҳақда Bild ҳарбий доиралардаги манбаларига таяниб хабар берди.Дастлаб Бундесвернинг 10-танк дивизиясига тегишли танклар ва бошқа ҳарбий техникалар Польша ҳудуди орқали автоколоннада Литвага йўл олиши режалаштирилган эди. Бироқ кўчириш бошланишидан олдин НАТО билан маслаҳатлашувлардан сўнг режа ўзгартирилди. Техникаларни темир йўл орқали етказишга қарор қилинди.НАТО ҳарбий тузилмалари вакилининг тушунтиришича, машғулотларни режалаштириш жараёнида вазият мунтазам баҳоланади. Зарур ҳолларда эҳтимолий провокацияларнинг олдини олиш ва ҳарбий тийиб туришни таъминлаш мақсадида режаларга ўзгартириш киритилади.Германия Мудофаа вазирлиги эса ҳарбий техникаларни ташиш усулини ўзгартириш одатий амалиёт эканини билдирди. Вазирлик бундай имкониятлар ҳақиқий фавқулодда вазиятларда ҳам қўлланилиши учун олдиндан машқ қилиниши лозимлигини таъкидлади.Гап Литвада ўтказилаётган Grand Eagle 26 ҳарбий машғулотлари ҳақида бормоқда. Уларда Германиянинг тахминан 1800 нафар ҳарбий хизматчиси ва 750 дан ортиқ ҳарбий техника воситаси иштирок этмоқда.Шу билан бирга, Германия 2027 йил охиригача Литвада қарийб 5 минг нафар ҳарбий ва фуқаролик ходимидан иборат доимий бригадани тўлиқ жойлаштиришни режалаштирмоқда.Россия раҳбарияти НАТО мамлакатларига ҳужум қилиш режаси йўқлигини бир неча бор билдирган. Владимир Путин Ғарбда Россия томонидан таҳдид мавжудлиги ҳақидаги баёнотларни вазиятни сунъий равишда кескинлаштиришга уриниш деб баҳолаган.
https://sputniknews.uz/20261005/lavrov-nato-60970976.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/19/31705547_0:0:1948:1461_1920x0_80_0_0_a7b8d2eef0db67b51065259233fe7b36.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, нато, германия, тактик ўқув машғулотлари , ҳарбий техника, россия
дунё янгиликлари, нато, германия, тактик ўқув машғулотлари , ҳарбий техника, россия
Россияни провокация қилмаслик учун Германия танкларни поездда жўнатди — Bild
Bild ёзишича, Россияни провокация қилмаслик учун немис танклари Литвага Польша орқали автоколоннада эмас, поездда юборилди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Германия ва НАТО Литвадаги ҳарбий машғулотларга танклар ва бошқа техникаларни жўнатиш режасини Россиянинг эҳтимолий реакциясини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирди. Бу ҳақда Bild ҳарбий доиралардаги манбаларига таяниб
хабар берди.
Дастлаб Бундесвернинг 10-танк дивизиясига тегишли танклар ва бошқа ҳарбий техникалар Польша ҳудуди орқали автоколоннада Литвага йўл олиши режалаштирилган эди. Бироқ кўчириш бошланишидан олдин НАТО билан маслаҳатлашувлардан сўнг режа ўзгартирилди. Техникаларни темир йўл орқали етказишга қарор қилинди.
Нашр маълумотларига кўра, бунга немис танкларининг НАТО шарқий чегаралари томон очиқ ҳаракатланиши Россияни провокация қилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган.
НАТО ҳарбий тузилмалари вакилининг тушунтиришича, машғулотларни режалаштириш жараёнида вазият мунтазам баҳоланади. Зарур ҳолларда эҳтимолий провокацияларнинг олдини олиш ва ҳарбий тийиб туришни таъминлаш мақсадида режаларга ўзгартириш киритилади.
Германия Мудофаа вазирлиги эса ҳарбий техникаларни ташиш усулини ўзгартириш одатий амалиёт эканини билдирди. Вазирлик бундай имкониятлар ҳақиқий фавқулодда вазиятларда ҳам қўлланилиши учун олдиндан машқ қилиниши лозимлигини таъкидлади.
Гап Литвада ўтказилаётган Grand Eagle 26 ҳарбий машғулотлари ҳақида бормоқда. Уларда Германиянинг тахминан 1800 нафар ҳарбий хизматчиси ва 750 дан ортиқ ҳарбий техника воситаси иштирок этмоқда.
Машғулотларнинг асосий вазифаларидан бири Бундесвер бўлинмаларини НАТОнинг шарқий қанотига тезкор кўчиришни машқ қилишдан иборат.
Шу билан бирга, Германия 2027 йил охиригача Литвада қарийб 5 минг нафар ҳарбий ва фуқаролик ходимидан иборат доимий бригадани тўлиқ жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Россия раҳбарияти НАТО мамлакатларига ҳужум қилиш режаси йўқлигини бир неча бор билдирган. Владимир Путин Ғарбда Россия томонидан таҳдид мавжудлиги ҳақидаги баёнотларни вазиятни сунъий равишда кескинлаштиришга уриниш деб баҳолаган.