Путин, Си Цзиньпин ва Трампнинг тарихий учрашуви: асосий баёнотлар

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишТрехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия, Хитой ва АҚШ раҳбарлари илк уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни қисқартириш, Украина ва халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Шэньчжэнда тарихдаги биринчи уч томонлама учрашувни ўтказди. ОТИҲ саммити доирасида ташкил этилган музокараларда ядровий қуролсизланиш, минтақавий можаролар ва халқаро хавфсизлик масалалари кўтарилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишТрехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Учрашувда уч давлат раҳбари қатор баёнотлар берди.
Путин: Россия, АҚШ ва Хитойнинг умумий манфаатлари бор
Россия, Хитой ва АҚШнинг минтақавий можароларни, жумладан, Украина инқирозини ҳал қилиш борасидаги манфаатлари мос келади.
Уч мамлакат БМТни ташкил этишда иштирок этган ва унинг Низомига асосланган халқаро ҳуқуқ тизимини сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш учун масъулиятлидир.
Россия, АҚШ ва Хитойни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба билан бирга халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун умумий масъулият ҳам бирлаштиради.
Глобал ва минтақавий алоқалар, энергетика ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилиш зарур.
Халқаро терроризм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш уч мамлакатнинг умумий манфаатларига жавоб беради.
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишТрехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Путиннинг таъкидлашича, уч давлат конструктив ҳамкорлик орқали глобал барқарорликни мустаҳкамлаши мумкин.
Си Цзиньпин: ядровий қурол — инсоният боши узра осилган Дамокл қиличи
"Ядровий қурол — инсоният боши узра осилган Дамокл қиличи. Уни бутунлай тақиқлаш ва йўқ қилиш керак", — деди Си Цзиньпин.
Россия, Хитой ва АҚШ биргаликда дунёда тинчликни сақлаш, ядровий урушнинг олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши керак.
Ядровий урушда ғолиб бўлмайди. Ядровий қуролларни бутунлай тақиқлаш ва йўқ қилиш зарур.
Москва, Пекин ва Вашингтон савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаши ва жаҳон энергетика бозори хавфсизлигини таъминлаши лозим.
Йирик давлатлар ўртасидаги ижобий ҳамкорлик танлов эмас, балки заруратдир.
Си Цзиньпин инсоният ўз тарихи давомида 10 мингдан ортиқ урушни бошдан кечирганини эслатди.
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтиш Председатель КНР Си Цзиньпин
 Председатель КНР Си Цзиньпин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Председатель КНР Си Цзиньпин
Хитой раҳбарининг таъкидлашича, бугунги дунёда барча мамлакатлар тақдири ўзаро боғлиқ ва улар фақат ҳамкорлик орқали умумий фаровонликка эриша олади.
Трамп: ядровий қуролларни қисқартириш ва Украинадаги можарони тугатиш зарур
Россия, Хитой ва АҚШ ядровий қуролларни қисқартириш ҳамда уларнинг тарқалишининг олдини олиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириши керак.
Уч мамлакат жаҳондаги воқеалар учун алоҳида масъулиятга эга.
Давлатлар ўртасида келишмовчиликлар бўлиши табиий, аммо уларни ҳал қилиш учун мулоқотни давом эттириш зарур.
АҚШ Россия ва Хитой билан яхшироқ келажак йўлида мулоқот қилишга тайёр.
Украинадаги вазият тўғри йўналишда ривожланмоқда. Можаронинг ҳар икки томони ҳам уни тугатишни истайди.
© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Президент США Дональд Трамп
Трамп Россия, Хитой ва АҚШ ядровий қуролларни қисқартириш масаласини муҳокама қилиш учун ноёб имкониятларга эга эканини таъкидлади. Бироқ у бундай келишувга эришиш осон эмаслигини ҳам тан олди.
Америка раҳбари аввалги сиёсатчиларнинг ўзаро келишмовчиликлари бўлган мамлакатлар билан мулоқотдан қочганини танқид қилиб, Вашингтон бундай ёндашувдан воз кечаётганини билдирди.
© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишТрехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Маълумот учун: 2026 йил февралида Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик ядровий қуролларни чеклаш бўйича СНВ-III шартномасининг амал қилиш муддати тугаган. Трамп Россия ва Хитойни ҳам қамраб оладиган янги келишув тузиш тарафдори эканини билдириб келмоқда.
Президент России Владимир Путин, председатель КНР Си Цзиньпин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Ядровий қурол ва эркин савдо: Путин, Си ва Трампнинг учрашув олдидан баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0