Ядровий қурол ва эркин савдо: Путин, Си ва Трампнинг учрашув олдидан баёнотлари

© Sputnik / Sergei BobylevПрезидент России Владимир Путин, председатель КНР Си Цзиньпин и президент США Дональд Трамп
Президент России Владимир Путин, председатель КНР Си Цзиньпин и президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Oбуна бўлиш
Трамп ядровий қуроллар бўйича ўзаро текширувларни истисно этмади, Путин келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилишга, Си Цзиньпин эса савдо тўсиқларини бартараф этишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия, Хитой ва АҚШ раҳбарлари Шэньчжэнда ўтадиган тарихий уч томонлама учрашув арафасида қатор баёнотлар берди. РИА Новости ва бошқа манбалар хабарларига кўра, улар ядровий қурол, халқаро хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларига тўхталди.
Трамп: ядровий қурол ва текширувлар
АҚШ президенти Дональд Трамп "Fox News" телеканалига интервьюсида Россия, Хитой ва АҚШ ядровий арсеналларни қисқартиришга келишса, уч мамлакатда ўзаро текширувлар ўтказилиши мумкинлигини истисно этмади.
Унинг фикрича, бундай келишувга эришиш осон бўлмайди. Шу билан бирга, Трамп АҚШ ядровий қуролни қўллашни истамаслигини таъкидлади.
Америкалик етакчи Россия ва Хитой ўртасидаги яқин ҳамкорликни ҳам тилга олди. Унинг фикрича, Москва ва Пекин ўзаро ҳамкорлик қилаётгани уч томонлама мулоқотни Вашингтон учун ҳам муҳим қилади.
Шунингдек, Трамп Владимир Путин Си Цзиньпин билан муносабатлари жуда яхши эканини таъкидлади.
Путин: келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилиш муҳим
Россия президенти Владимир Путин ОТИҲ ишбилармонлар саммитида Трамп ва Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувдан катта фойда кутаётганини билдирди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликларни ультиматумлар эмас, балки мулоқот ва манфаатлар мувозанати орқали ҳал қилиш муҳим.
Путин Осиё-Тинч океани минтақасининг Россия ташқи савдосидаги улуши ярмидан ошганини маълум қилди.
Шунингдек, Россия раҳбари Хитой билан визасиз режим жорий этилиши натижасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро сайёҳлик оқими 43 фоизга ошганини айтди.
Си Цзиньпин: савдо тўсиқларини камайтириш зарур
Хитой раҳбари Си Цзиньпин ОТИҲ саммитида эркин савдо ва инвестицияларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
У Осиё-Тинч океани минтақасида эркин савдо ҳудудини босқичма-босқич шакллантириш, савдо ва инвестиция тўсиқларини бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Си Цзиньпин Хитой хорижий компаниялар учун ўз бозорига кириш имкониятларини кенгайтириши ва сифатли маҳсулотлар импортини оширишини билдирди.
Бундан ташқари, Хитой раиси илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда очиқ, адолатли ва камситишларсиз ҳамкорлик муҳитини яратишга чақирди.
Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарларининг илк уч томонлама учрашуви 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:30 да бошланиши режалаштирилган.
Владимир Путин и Си Цзиньпин во время встречи на полях саммита АТЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Россия ва Хитой муносабатлари ҳар қандай бўронда ҳам тоғдек мустаҳкам — Си Цзиньпин
Янгиликлар лентаси
0