Россия ва Хитой муносабатлари ҳар қандай бўронда ҳам тоғдек мустаҳкам — Си Цзиньпин

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин и Си Цзиньпин во время встречи на полях саммита АТЭС
Владимир Путин и Си Цзиньпин во время встречи на полях саммита АТЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик, халқаро вазият ва икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда икки мамлакат муносабатларини ҳар қандай қийинчилик ва бўронларга қарамай тоғдек мустаҳкам деб таърифлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Учрашув икки соатдан ортиқ давом этди. Музокаралар кенгайтирилган ва тор доирада, жумладан, ишчи нонушта шаклида бўлиб ўтди.
Путин Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси бир неча йилдан буён 200 млрд доллардан ошмоқда. Жорий йилда ҳам ушбу кўрсаткичнинг ўсиши кутилмоқда.
Россия президенти икки давлатнинг инновациялар, транспорт ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигига тўхталди. Визасиз режим жорий этилганидан сўнг ўзаро сайёҳлар оқими 43 фоизга ошган.
"Россия ва Хитойнинг ташқи сиёсат соҳасидаги ҳамкорлиги барқарор ва ижобий йўналишда ривожланмоқда. Мураккаб геосиёсий вазиятда янада адолатли кўп қутбли дунё тартибини шакллантиришга конструктив ёндашмоқдамиз", — деди Путин.
Си Цзиньпин эса икки давлат муносабатлари халқаро вазиятдаги ўзгаришларга қарамай мустаҳкамлигича қолаётганини таъкидлади.

"Иккимизнинг қатъий раҳбарлигимиз остида Хитой ва Россия муносабатлари ҳар қандай қийинчилик ва бўронларга қарамай тоғдек қўзғалмас бўлиб келган ва шундайлигича қолмоқда", — деди Хитой раҳбари.

Унинг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик беқарор халқаро вазиятда барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Си Цзиньпин 2013 йилдан буён Путин билан шахсан ва видеалоқа орқали 50 марта мулоқот қилганини ҳам қайд этди.
Музокаралар кун тартиби
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков аввалроқ учрашувда энергетика, молия, юқори технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинишини маълум қилган эди.
Шунингдек, халқаро масалалар, жумладан, Украина можароси, Корея ярим оролидаги вазият ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги стратегик ҳамкорлик ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Владимир Путин выступил на деловом саммите форума АТЭС в Шэньчжэне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Путин: санкциялар Россияни тўхтатмади, ЕИ эса улар туфайли саноат салоҳиятини йўқотмоқда
Янгиликлар лентаси
0