Путин: санкциялар Россияни тўхтатмади, ЕИ эса улар туфайли саноат салоҳиятини йўқотмоқда

© AP Photo / Ng Han GuanВладимир Путин выступил на деловом саммите форума АТЭС в Шэньчжэне
Владимир Путин выступил на деловом саммите форума АТЭС в Шэньчжэне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2026
Oбуна бўлиш
Путиннинг таъкидлашича, санкциялар сони бўйича жаҳон рекордчиси бўлган Россияни яккалаб қўйишга барча уринишлар барбод бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Европа Иттифоқи ўнлаб йиллар давомида унинг фаровонлигини таъминлаб келган арзон ва барқарор Россия энергия ресурсларидан воз кечиш оқибатида саноат салоҳияти ҳамда рақобатдаги мавқеини йўқотмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) форуми доирасидаги ишбилармонлар саммитида маълум қилди.

"Мисли кўрилмаган санкциялар босимига дуч келган ва ўзига қарши жорий этилган жазо чоралари сони бўйича жаҳон рекордчисига айланган мамлакатимизни — Россияни яккалаб қўйиш бўйича барбод бўлган уринишлар бунинг яққол мисолидир", — деди Путин.

Россия президентининг бошқа муҳим баёнотлари:
Санкциялар, божлар ва экспорт чекловлари ҳамон жиловловчи таъсирга эга. Бироқ улар эндиликда ўсишни бутунлай тўхтатиб қолишга, айниқса рақобатчилар иқтисодиётини яксон қилишга қодир эмас.
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар оқибатларига мослаша олмади. Қарз юки ва инфляция ортиб бормоқда, турмуш даражасининг пасайиши эса Европа бизнеси ва аҳолисига оғир юк бўлиб тушмоқда.
Сўнгги уч йилда Россия ЯИМ 10 фоиздан зиёд ўсди ва ўсишда давом этмоқда. Мамлакат дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари қаторидан мустаҳкам ўрин олган, инфляция назорат остида.
Иқтисодий устунлик ва мажбурлашнинг эски воситалари ўз самарадорлигини йўқотмоқда. Аввалги гегемон давлатлар янги шароитга мослашиш ўрнига, рақобатчиларнинг ривожланишини чеклашга уринмоқда.
Ривожланаётган ва бозорлари шаклланаётган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши 1990 йилдаги 35 фоиздан 2026 йилда 61 фоизга етди.
Осиё мамлакатлари Ғарб компанияларининг йиғув цехлари жойлашган "жаҳон фабрикаси"дан глобал тараққиёт ва инновациялар етакчиларига айланди. Улар машинасозлик, робототехника, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида ривожланиш йўналишларини мустақил белгиламоқда.
Россия рақамли трансформацияда илғор давлатлар қаторидан ўрин олган. Мамлакатнинг иккита етакчи тил модели дунёдаги энг яхшилар сафида, Россия маркетплейслари эса глобал миқёсдаги энг йирик ўнталикка кирган.
Осиё-Тинч океани минтақаси Россия учун муҳим савдо-иқтисодий йўналиш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Путин 18–19 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ОТИҲ саммитида иштирок этиш учун Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрига келди. Ишбилармонлар саммити унинг Хитойдаги иш дастурини бошлаб берди.
Флаги ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ЕИнинг олти давлати Россияга қарши 21-санкциялар пакетини юмшатишни сўради — FT
Янгиликлар лентаси
0