Путин, Трамп ва Си тинчлик декларациясини қабул қилди — тўлиқ матн

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишТрехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарлари тарихий учрашув якунлари бўйича тинчлик декларациясини қабул қилди. Ҳужжат тўртта асосий банддан иборат.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Шэньчжэндаги илк уч томонлама учрашув якунлари бўйича тинчлик декларациясини қабул қилди. Ҳужжат матнини Кремль матбуот хизмати эълон қилди.
Декларацияда уч мамлакат стратегик барқарорлик ва халқаро хавфсизликни сақлашга содиқлигини билдирди.
Ҳужжатнинг асосий бандлари:
1.
БМТни ислоҳ қилиш. Россия, Хитой ва АҚШ ташкилот глобал таҳдидларга самаралироқ жавоб бериши ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш вазифасини бажариши учун уни ислоҳ қилиш тарафдори.
2.
Энергетика хавфсизлиги. Уч давлат нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва етказиб беришни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Барқарор энергия таъминоти муҳимлиги таъкидланди.
3.
Халқаро жиноят суди. Давлатларнинг розилиги тамойили ва расмий шахслар иммунитетига риоя қилиш зарурлиги қайд этилди. Халқаро жиноят суди ва шу каби тузилмалар ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслиги кераклиги таъкидланди.
4.
Ядровий хавфсизлик. Уч мамлакат раҳбарлари ядровий урушда ғолиблар бўлмаслигини ва бундай уруш ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигини тасдиқлади. Россия, Хитой ва АҚШ ядровий хавфларни камайтириш ҳамда ядровий қурол тарқалишининг олдини олиш бўйича мулоқот олиб боради.
Декларацияда Россия ва АҚШ раҳбарлари тарихий саммитни ташкил этгани учун Хитойга миннатдорлик билдиргани ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Шэньчжэндаги учрашув Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарларининг илк уч томонлама саммити бўлди.
Трехсторонняя встреча Владимира Путина, Си Цзиньпина и Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2026
Путин, Си Цзиньпин ва Трампнинг тарихий учрашуви: асосий баёнотлар
Янгиликлар лентаси
0