https://sputniknews.uz/20261119/mirziyoev-topshiriqlar-62113018.html
Янги Тошкент, дарахт экиш, Наманган: Мирзиёевнинг асосий топшириқлари
Янги Тошкент, дарахт экиш, Наманган: Мирзиёевнинг асосий топшириқлари
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Янги Тошкентда қурилиш ва инфратузилмани жадаллаштириш, “Яшил макон”да кўчатларнинг 90–95 фоизини сақлаб қолиш, Наманганда янги уйлар, иш ўринлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни топширди.
2026-11-19T09:12+0500
2026-11-19T09:12+0500
2026-11-19T09:57+0500
экология
янги тошкент
шавкат мирзиёев
наманган вилояти
жамият
дарахт
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/13/62112628_222:366:1821:1266_1920x0_80_0_0_f2d9cc2e0d19835167fec5946983a00e.jpg
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ва “Яшил макон”, шунингдек, Наманган вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказди. Уларда қуйидаги асосий вазифалар белгиланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Янги ТошкентЯнги шаҳарда ҳар бир инвестиция лойиҳаси кунлик назоратга олинади. Қурилиш майдонларини тайёрлаш Янги Тошкент дирекцияси орқали марказлаштирилади. Электр, сув, канализация, иссиқлик ва йўл тармоқлари бинолар фойдаланишга топширилгунча тайёр бўлиши керак.Вилоятларга ажратилган ҳудудларда турар жойлар билан бирга бизнес ва савдо марказлари, меҳмонхоналар, таълим, тиббиёт ҳамда дам олиш масканлари ҳам барпо этилади.“Яшил макон”Баҳорда экилган кўчатларнинг учдан бир қисми нобуд бўлгани танқид қилинди. Энди кўчатларнинг нафақат тутиб кетиши, балки узоқ йиллар давомида ўсишини таъминлаш ҳам асосий мезон бўлиши лозим. Ҳар бир маҳаллада аҳоли жон бошига камида уч тупдан дарахт экиш, суғориш ва парваришни йўлга қўйиш белгиланди. Сувни кўп талаб қиладиган чим ўрнига маҳаллий гуллар ва буталардан кенгроқ фойдаланиш кўзда тутилмоқда.Наманган2027 йилда вилоят иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш, хорижий инвестицияларни 7–8 миллиард долларга, экспортни 1,3 миллиард долларга етказиш имконияти қайд этилди. Қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари тайёрланган.Наманган аэропортида соатига 1,2 минг йўловчига хизмат кўрсатадиган терминал ҳамда йилига 21,2 минг тонна юк қабул қилиш қувватига эга карго инфратузилмаси қурилмоқда.Шунингдек, 2027 йилда 10 минг нафар ёшни Германия ва Японияда ишлаш учун тил ва касб бўйича тайёрлаш топширилди.“Арашан” туризм мажмуасининг биринчи босқичини 2027 йилда ишга тушириш, Чустдаги Ҳунармандлар шаҳарчасида эса 4 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20261020/tashkent-kichik-ormon-61343576.html
наманган вилояти
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/13/62112628_449:297:1741:1266_1920x0_80_0_0_fcb728b9a3338a2e8ad856f825e50251.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология , янги тошкент, шавкат мирзиёев, наманган вилояти, жамият, дарахт , иқтисод, ўзбекистон
экология , янги тошкент, шавкат мирзиёев, наманган вилояти, жамият, дарахт , иқтисод, ўзбекистон
Янги Тошкент, дарахт экиш, Наманган: Мирзиёевнинг асосий топшириқлари
09:12 19.11.2026 (янгиланди: 09:57 19.11.2026) Янги шаҳар қурилиши, кўчатларнинг тутиб кетиши ҳамда Намангандаги инвестиция ва иш ўринлари бўйича вазифалар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ва “Яшил макон”, шунингдек, Наманган вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказди. Уларда қуйидаги асосий вазифалар белгиланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Янги шаҳарда ҳар бир инвестиция лойиҳаси кунлик назоратга олинади. Қурилиш майдонларини тайёрлаш Янги Тошкент дирекцияси орқали марказлаштирилади. Электр, сув, канализация, иссиқлик ва йўл тармоқлари бинолар фойдаланишга топширилгунча тайёр бўлиши керак.
Вилоятларга ажратилган ҳудудларда турар жойлар билан бирга бизнес ва савдо марказлари, меҳмонхоналар, таълим, тиббиёт ҳамда дам олиш масканлари ҳам барпо этилади.
Баҳорда экилган кўчатларнинг учдан бир қисми нобуд бўлгани танқид қилинди. Энди кўчатларнинг нафақат тутиб кетиши, балки узоқ йиллар давомида ўсишини таъминлаш ҳам асосий мезон бўлиши лозим.
Кузги мавсумда экиладиган кўчатларнинг камида 90–95 фоизи тутиб кетишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Ҳар бир маҳаллада аҳоли жон бошига камида уч тупдан дарахт экиш, суғориш ва парваришни йўлга қўйиш белгиланди. Сувни кўп талаб қиладиган чим ўрнига маҳаллий гуллар ва буталардан кенгроқ фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
2027 йилда вилоят иқтисодиётини 9,5 фоизга ўстириш, хорижий инвестицияларни 7–8 миллиард долларга, экспортни 1,3 миллиард долларга етказиш имконияти қайд этилди. Қиймати 5,4 млрд долларлик янги инвестиция таклифлари тайёрланган.
Янги Наманганда 50 минг хонадонга мўлжалланган турар жойлар, IT-парк ва фармацевтика корхоналари ташкил этиш режалаштирилган.
Наманган аэропортида соатига 1,2 минг йўловчига хизмат кўрсатадиган терминал ҳамда йилига 21,2 минг тонна юк қабул қилиш қувватига эга карго инфратузилмаси қурилмоқда.
Шунингдек, 2027 йилда 10 минг нафар ёшни Германия ва Японияда ишлаш учун тил ва касб бўйича тайёрлаш топширилди.
“Арашан” туризм мажмуасининг биринчи босқичини 2027 йилда ишга тушириш, Чустдаги Ҳунармандлар шаҳарчасида эса 4 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.