Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида кичик ўрмончалар барпо этилади

© Sputnik / Бахром ХатамовВид на город Ташкент с высоты
Вид на город Ташкент с высоты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида микроўрмонлар, асфальтланган жойларда эса махсус тувакларда кичик боғлар барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Президентнинг 23 сентябрдаги "Яшил макон" фармонини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Ҳужжатда шаҳарни кўкаламзорлаштиришнинг бир қатор чоралари белгиланган.
Ер майдони чекланган маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ораси, мактаб ва боғчалар ҳовлисида 200–1000 квадрат метрлик микроўрмонлар барпо этилади. Ҳар квадрат метрга камида иккита дарахт ва бута кўчати зич, қатламлаб экилади.
Ер ажратиш имкони бўлмаган ёки асфальт ва бетон билан қопланган жойларда катта ҳажмли кўчат туваклари ўрнатилиб, кичик жамоат боғлари яратилади. Кўчатларни Ўрмон агентлиги етказиб беради, парваришга маҳалла аҳолиси жалб қилинади. Ҳар бир боғ учун суғориш ва парваришлашга масъул белгиланади.
2027 йил 1 январдан "Яшил лот" тизими жорий этилади. Унга кўра, ер участкалари фуқаролар ва ташкилотларга шартнома асосида боғ барпо этиш учун ажратилади. Бундай ерлар хусусий мулкка ўтказилмайди, уларда қурилиш тақиқланади, аҳолининг эркин фойдаланиши чекланмайди.
Туманларнинг "яшил дастур"лари 1 ноябргача ишлаб чиқилиши керак. Уларда сояли сайр кўчалари, кўллар ҳамда ёмғир, қор ва оқова сувларини тўплашга мўлжалланган суғориш тизимлари назарда тутилади.
Янгиҳаёт туманида экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан "яшил дастур"ни амалга ошириш ишлари уч ой ичида бошланиши белгиланган.
Тошкентда кузги кўчат экиш мавсуми 10 ноябрдан бошланади. 2027 йилдан маҳаллаларга ўрмончи-мураббийлар бириктирилиб, кўчат экиш ва парваришлаш бўйича ўқувлар ўтказилади.
Гиссарский государственный горно-арчовый заповедник Хисор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Тошкент ва Фарғона вилоятларида янги табиат боғлари ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0