Тошкент ва Фарғона вилоятларида янги табиат боғлари ташкил этилади

© Государственный комитет по экологии и охране окружающей среды УзбекистанаГиссарский государственный горно-арчовый заповедник "Хисор"
Гиссарский государственный горно-арчовый заповедник Хисор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2026
Oбуна бўлиш
Президент қарорига мувофиқ, Тошкент ва Фарғона вилоятларида янги муҳофаза ҳудудлари барпо этилиб, Наманган вилоятидаги йирик табиат боғининг майдони ҳам оширилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. “Овжазсой – Мовий тоғлар”, “Писком” ва “Фарғона” миллий табиат боғларини ташкил этиш, шунингдек “Поп” миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланди. Бу ҳақда тегишли президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент вилоятида иккита янги миллий табиат боғи ташкил этилади. Жумладан, Оҳангарон туманидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг “Овжазсой” участкасида жойлашган 9,2 минг гектар ер майдонида “Овжазсой – Мовий тоғлар” миллий табиат боғи барпо этилади.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 156,7 минг гектар ер майдонида “Писком” миллий табиат боғи ташкил қилинади.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Сўх туманларидаги 13,9 минг гектар давлат захира ерлари, шунингдек Фарғона ва Қўқон давлат ўрмон хўжаликларининг 8,9 минг гектар ер майдонлари негизида умумий майдони 22,9 минг гектар бўлган “Фарғона” миллий табиат боғи ташкил этилади.
Наманган вилоятида эса Мингбулоқ ва Поп адирликларидаги 33,6 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 91,2 минг гектар ер майдони ҳисобига “Поп” миллий табиат боғи ҳудуди 125,3 минг гектаргача кенгайтирилади.
Охраняемые природные территории будут включены в список объектов природного наследия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Табиий мерос объектлари бўйича янги тартиб: уларда айрим қурилиш ва фаолият тақиқланади
Янгиликлар лентаси
0