https://sputniknews.uz/20260318/tabiiy-meros-obektlar-yangi-tartib-56345552.html
Табиий мерос объектлари бўйича янги тартиб: уларда айрим қурилиш ва фаолият тақиқланади
Табиий мерос объектлари бўйича янги тартиб: уларда айрим қурилиш ва фаолият тақиқланади
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамасининг 106-сон қарори билан Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектларини рўйхатга киритиш тартиби тасдиқланди. Янги низом ноёб табиий ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий механизмни кучайтиради.
2026-03-18T10:49+0500
2026-03-18T10:49+0500
2026-03-18T11:10+0500
янги қонун
жамият
маданий бойликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56344477_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8feb2d715c1253aa8c6b1fc9d5fd486a.png
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектларини рўйхатга киритиш тартиби тасдиқланди. Эндиликда давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ва давлат биосфера резерватлари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин.Янги тартиб ноёб табиий ҳудудларни расман ҳимоя қилиш механизмини кучайтиришга хизмат қилади.Эндиликда бундай объектларни рўйхатга киритиш бўйича таклифларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ҳам кирита олади. Таклифга объект ҳақида маълумот, геолокация ҳамда фото-видео материаллар илова қилинади.Хусусан, бундай ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари, кўп квартирали уйлар, баланд иншоотлар, чиқинди полигонлари ҳамда кимёвий моддалар омборларини қуриш учун ер ажратиш ва қурилиш ишларини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Ядро зонасида эса ҳар қандай қурилиш, таъмирлаш ва ҳатто енгил турдаги қурилмаларни ўрнатиш ҳам тақиқланади.Бу эса келажакда ноёб экотизимлар, флора ва фауна яшаш ҳудудлари, кўчиб юрувчи турлар макони ҳамда муҳим гидрологик объектларни асрашга хизмат қилади.Низом шунингдек миллий табиий мерос объектларини кейинчалик ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотларнинг нуфузли рўйхатларига киритиш учун ҳуқуқий асос яратади.
https://sputniknews.uz/20260119/uzbekistan-qizil-kitob-chiqarilish-qoshilish-54997708.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/12/56344477_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_58ea6764121d1be1cc6a73b6b1657991.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, вазирлар маҳкамаси, 106-сон қарор, миллий табиий мерос, табиий мерос объектлари, давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, давлат биосфера резерватлари, экология, юнеско
ўзбекистон, вазирлар маҳкамаси, 106-сон қарор, миллий табиий мерос, табиий мерос объектлари, давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, давлат биосфера резерватлари, экология, юнеско
Табиий мерос объектлари бўйича янги тартиб: уларда айрим қурилиш ва фаолият тақиқланади
10:49 18.03.2026 (янгиланди: 11:10 18.03.2026) Ушбу тартиб ноёб табиий ҳудудларни асраш, экологияни ҳимоя қилиш ва уларда табиатга зарар етказувчи айрим фаолиятларни чеклашга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда миллий табиий мерос объектларини рўйхатга киритиш тартиби тасдиқланди. Эндиликда давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари, буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ва давлат биосфера резерватлари ушбу рўйхатга
киритилиши мумкин.
Янги тартиб ноёб табиий ҳудудларни расман ҳимоя қилиш механизмини кучайтиришга хизмат қилади.
Эндиликда бундай объектларни рўйхатга киритиш бўйича таклифларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ҳам кирита олади. Таклифга объект ҳақида маълумот, геолокация ҳамда фото-видео материаллар илова қилинади.
Рўйхатга киритилган объектларнинг ҳудуди ва чегаралари аниқ белгиланади. Энг муҳими, бундай жойларда табиий муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган фаолият турларига чекловлар жорий этилиши мумкин.
Хусусан, бундай ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари, кўп квартирали уйлар, баланд иншоотлар, чиқинди полигонлари ҳамда кимёвий моддалар омборларини қуриш учун ер ажратиш ва қурилиш ишларини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Ядро зонасида эса ҳар қандай қурилиш, таъмирлаш ва ҳатто енгил турдаги қурилмаларни ўрнатиш ҳам тақиқланади.
Бу эса келажакда ноёб экотизимлар, флора ва фауна яшаш ҳудудлари, кўчиб юрувчи турлар макони ҳамда муҳим гидрологик объектларни асрашга хизмат қилади.
Низом шунингдек миллий табиий мерос объектларини кейинчалик ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотларнинг нуфузли рўйхатларига киритиш учун ҳуқуқий асос яратади.