https://sputniknews.uz/20260119/uzbekistan-qizil-kitob-chiqarilish-qoshilish-54997708.html
Ўзбекистон Қизил китоби: айрим ҳайвон ва ўсимликлар чиқарилиши ва айримлар қўшилиши мумкин
Ўзбекистон Қизил китоби: айрим ҳайвон ва ўсимликлар чиқарилиши ва айримлар қўшилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашри учун ҳайвонот ва ўсимликлар рўйхати қайта кўриб чиқилди. 30 тур чиқарилиб, 189 тур ҳайвон ва 317 тур ўсимликни киритиш таклиф этилди.
2026-01-19T18:57+0500
2026-01-19T18:57+0500
2026-01-19T18:57+0500
ўзбекистон
давлат экология қўмитаси
экология
ҳайвонлар
қизил китоб
ўзбекистон фанлар академияси
мажлис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33917561_0:100:414:333_1920x0_80_0_0_88cbb8dc287441ea3725dd1ba157521f.png
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобидан ҳайвонот дунёсининг 30 турини чиқариш, 189 тур ва кенжа турни 6-нашрга киритиш, шунингдек 48 турнинг муҳофаза мақомини ўзгартириш тавсия қилинди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, қўмита мажлисида Қизил китобнинг 6-нашри учун киритилиши таклиф этилаётган ёввойи флора ва фауна турлари рўйхати муҳокама қилинган. Қайд этилишича, ҳайвонот дунёсидан 13 тур илк бор Қизил китобга киритилади.Турлар рўйхати дала илмий тадқиқотлари ва мониторинг натижалари асосида, Фанлар академиясининг Зоология ва Ботаника институтлари, маҳаллий экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокида тайёрланган.Қизил китоб — Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвон турларининг расмий давлат рўйхати ҳисобланади. У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ юритилади. 6-нашрни шакллантиришда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) мезонлари қўлланилди.
https://sputniknews.uz/20251124/central-asia-samarkand-deklaratsiya-53696886.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33917561_0:61:414:372_1920x0_80_0_0_4f1df61ebdcd3e4ead55f2734831c704.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қизил китоби, 6-нашр, камёб ҳайвонлар, камёб ўсимликлар, экология қўмитаси, флора ва фауна, биохилма-хиллик, iucn мезонлари, зоология институти, ботаника институти, экологик муҳофаза
ўзбекистон қизил китоби, 6-нашр, камёб ҳайвонлар, камёб ўсимликлар, экология қўмитаси, флора ва фауна, биохилма-хиллик, iucn мезонлари, зоология институти, ботаника институти, экологик муҳофаза
Ўзбекистон Қизил китоби: айрим ҳайвон ва ўсимликлар чиқарилиши ва айримлар қўшилиши мумкин
Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашри учун ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига оид турлар рўйхати илмий баҳолашлар асосида янгиланмоқда
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобидан ҳайвонот дунёсининг 30 турини чиқариш, 189 тур ва кенжа турни 6-нашрга киритиш, шунингдек 48 турнинг муҳофаза мақомини ўзгартириш тавсия қилинди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, қўмита мажлисида Қизил китобнинг 6-нашри учун киритилиши таклиф этилаётган ёввойи флора ва фауна турлари рўйхати муҳокама қилинган. Қайд этилишича, ҳайвонот дунёсидан 13 тур илк бор Қизил китобга киритилади.
Шунингдек, ўсимликлар дунёси бўйича ҳам ўзгаришлар режалаштирилган. Хусусан, амалдаги 5-нашрга 314 тур киритилган бўлса, янги маълумотлар асосида 21 турни рўйхатдан чиқариш, шу билан бирга 317 тур ва кенжа турдаги ўсимликларни 6-нашрга киритиш таклиф этилмоқда. Уларнинг 24 тури биринчи марта Қизил китобга киритилади.
Турлар рўйхати дала илмий тадқиқотлари ва мониторинг натижалари асосида, Фанлар академиясининг Зоология ва Ботаника институтлари, маҳаллий экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокида тайёрланган.
Қизил китоб — Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвон турларининг расмий давлат рўйхати ҳисобланади. У Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ юритилади. 6-нашрни шакллантиришда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) мезонлари қўлланилди.