CITES CoP20: МО давлатлари Самарқанд декларацияси ва 2032 йилгача режани тасдиқлади

© SputnikСтраны ЦА утвердили Самаркандскую декларацию и план сотрудничества до 2032 года
Страны ЦА утвердили Самаркандскую декларацию и план сотрудничества до 2032 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Oбуна бўлиш
Декларацияда Марказий Осиё давлатларининг ёввойи табиатни ҳимоя қилиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мажбуриятлари белгилаб берилган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. "CITES CoP20" конференцияси доирасида Марказий Осиё давлатлари Самарқанд декларацияси ва 2032 йилгача мўлжалланган минтақавий ҳамкорлик режасини тасдиқлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ёввойи флора ва фаунанинг ноёб турлари савдосини тартибга солувчи халқаро ҳужжат — CITES Конвенцияси томонларининг 20-конференцияси (CoP20)да қабул қилинди. Анжуманда 180 тадан ортиқ мамлакат делегатлари иштирок этмоқда.
Traffic International билан ҳамкорликда тайёрланган ҳужжатда мамлакатларнинг биологик хилма-хиллик йўқолиши, браконьерлик ва иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш нияти акс этган.
© SputnikСтраны ЦА утвердили Самаркандскую декларацию и план сотрудничества до 2032 года
Страны ЦА утвердили Самаркандскую декларацию и план сотрудничества до 2032 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Страны ЦА утвердили Самаркандскую декларацию и план сотрудничества до 2032 года
Режага кўра, табиатни муҳофаза қилиш, божхона, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тезкор гуруҳлар тузиш ва замонавий мониторинг технологияларини жорий этиш назарда тутилган.
Шунингдек, мамлакатлар ахборот алмашинувини кенгайтириш, чегараларда назоратни кучайтириш, ёввойи табиатнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш ва ноёб турларни ҳимоя қилиш бўйича ягона минтақавий стратегия ишлаб чиқишга келишиб олди.
Река Енисей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2025
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида “яшил дўстлик белбоғи” яратилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0