https://sputniknews.uz/20261117/mahkum-oliygoh-masofaviy-oqish-62070592.html
Ўзбекистонда маҳкумларга олийгоҳларда масофавий ўқиш имкони яратилади
Ўзбекистонда маҳкумларга олийгоҳларда масофавий ўқиш имкони яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда маҳкумларга 2027/2028 ўқув йилидан олийгоҳларда масофавий, контракт асосида ўқиш имкони яратилади. Колонияларда махсус хоналар ажратилиб, ҳар йили 15–20 минг маҳкумни касбга ўқитиш режалаштирилган.
2026-11-17T12:56+0500
2026-11-17T12:56+0500
2026-11-17T12:56+0500
қамоқ
жамият
жазони ижро этиш муассаси
олий таълим муассасалари
масофавий таълим
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/21/89/218962_0:150:3109:1898_1920x0_80_0_0_81b5dbb62acaff3e1fb5fb8dc9328899.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан маҳкумларга олий таълим ташкилотларига кириш ва масофавий шаклда тўлов-контракт асосида ўқиш имкони яратилади. Бу жазони ўтаётган шахсларни озодликка тайёрлаш ва ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича қабул қилинган президент қарорида белгиланди.“Янги ҳаёт” дастури доирасида ўқишга қабул қилинган маҳкумлар учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланган хоналар ажратилади.Қарорда маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни кенгайтириш ҳам назарда тутилган. Асосий мақсадлар:Барча колонияларда маҳкумлар ўртасида масофавий “Ёш китобхон” танлови ўтказилади. Кутубхоналарда эса “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.
https://sputniknews.uz/20260616/mahkumlar-kitob-58365307.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/21/89/218962_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_6a2f440d1b7935a2c38e852761db3c31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қамоқ, жамият, жазони ижро этиш муассаси, олий таълим муассасалари, масофавий таълим, ўзбекистон
қамоқ, жамият, жазони ижро этиш муассаси, олий таълим муассасалари, масофавий таълим, ўзбекистон
Ўзбекистонда маҳкумларга олийгоҳларда масофавий ўқиш имкони яратилади
2027/2028 ўқув йилидан маҳкумлар олийгоҳларга кириб, масофавий шаклда контракт асосида ўқиши мумкин бўлади. Колонияларда махсус хоналар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан маҳкумларга олий таълим ташкилотларига кириш ва масофавий шаклда тўлов-контракт асосида ўқиш имкони яратилади. Бу жазони ўтаётган шахсларни озодликка тайёрлаш ва ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича қабул қилинган президент қарорида
белгиланди.
“Янги ҳаёт” дастури доирасида ўқишга қабул қилинган маҳкумлар учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланган хоналар ажратилади.
Қарорда маҳкумларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни кенгайтириш ҳам назарда тутилган. Асосий мақсадлар:
2027/2028 ўқув йилига қадар жазони ижро этиш муассасаларида 310 та ўқув ва 420 та амалий машғулотлар хонасини ташкил этиш;
2030 йилга қадар камида 50 та касб бўйича ўқув дастурларини жорий этиш;
ҳар йили камида 15–20 минг нафар маҳкумни касбга ўқитиш;
касбга ўқитиш орқали такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга қисқартириш.
Шунингдек, ёш маҳкумлар орасидан сайлов орқали ёшлар фаоллари танланади. Улар ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида рағбатлантирилади.
Барча колонияларда маҳкумлар ўртасида масофавий “Ёш китобхон” танлови ўтказилади. Кутубхоналарда эса “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.