Маҳкумларнинг китоб ўқиганини тасдиқловчи махсус комиссия бир йилда 2 марта йиғилади

© Sputnik/Достонбек РахматуллаевВ Намангане заработала современная ИТ-библиотека.
В Намангане заработала современная ИТ-библиотека. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2026
Oбуна бўлиш
Маҳкумнинг жазо муддати ҳар бир ўқиган китоби учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазони ўташ даврида адабиётларни ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Низомга кўра, талабгорнинг тест синови топширишини назорат қилиб бориш ва натижаларини хулоса асосида тасдиқлаш учун муассаса ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия ташкил этилади.

Комиссия йиғилиши, қоида тариқасида, йилига камида 2 марта, ҳар йил февраль ва август ойларида ўтказилади.

Комиссия хулосаси талабгорга имзо қўйдириб, таништирилади ҳамда унинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, шунингдек, маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.

Талабгор тест синови натижалари унга таништирилган кундан бошлаб, 5 иш куни ичида тест ўтказилиш жараёни ёки натижалари бўйича шахсан ўзи ёки ҳимоячиси орқали судга шикоят йўллаши мумкин.

Суд шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, тест синови натижаларини ўзгаришсиз, шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, шикоятни қаноатлантириш ва тест синови натижаларини бекор қилиш тўғрисида.
Ўзбекистонда маҳкумнинг жазо муддати ҳар бир ўқиган китоби учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилади.
Маҳкумларга ўқиган китоблари бўйича тест синовини бир йилда икки марта топшириш имкони берилади. Ҳар бир адабиёт бўйича 25 та тест ечилади (битта саволга икки дақиқа вақт ажратилади). Тестнинг ҳар бир саволи учун 4 балл берилади ва талабгорда максимал 100 балл тўплаш имкони бўлади. Агар битта адабиёт бўйича камида 70 балл тўпланса, тест синови муваффақиятли топширилган ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев в Международном конгресс-центре принял участие в церемонии запуска Национального движения по чтению книг. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Ўзбекистонда китобхонлар 50 минг долларга эга чиқиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0