https://sputniknews.uz/20250904/senat-mahkum-jazo-kitob-qisqartirish-qonun-51727634.html
Сенат маҳкумлар жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришга доир қонунни маъқуллади
Сенат маҳкумлар жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришга доир қонунни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Янги тартибга кўра, маҳкум китоб ўқиб бўлгач, уни ўзлаштирганини тасдиқлаш учун махсус имтиҳон топширади. Фақат имтиҳондан муваффақиятли ўтгандан кейингина, ўша китоб учун белгиланган 3 кунлик муддат қисқартирилади.
2025-09-04T13:12+0500
2025-09-04T13:12+0500
2025-09-04T13:12+0500
янги қонун
ўзбекистон
жазони ижро этиш муассаси
китоб
жиноятчи
жиноят кодекси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21533537_0:98:2000:1223_1920x0_80_0_0_47d333d9819fb8f32534bed3edb00acb.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистонда маҳкумлар энди ўқиган ҳар бир китоби учун жазо муддатини уч кунга қисқартириш имкониятига эга бўлади. Тегишли қонун Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланди.Бироқ бу имтиёз умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган шахсларга тааллуқли эмас ва суд ҳукмига кўра жазо муддатини тўлиқ ўташи керак бўлган маҳкумларгина ундан фойдаланиши мумкин.Маҳкумларга имтиёз фақат Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган махсус рўйхатдан ўрин олган китобларни ўқиган тақдирда берилади.Қайд этилишича, ҳозирги кунда жазони ижро этиш муассасаларида 43 мингдан ортиқ маҳкум сақланмоқда. Улардан 13,5 минг нафари жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган шахслар бўлиб, имтиёз фақат шу тоифага тааллуқли.
https://sputniknews.uz/20250318/mahkumlar--kitob-jazo-muddat-deputatlar-48472824.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21533537_114:0:1887:1330_1920x0_80_0_0_ec88abebe1a4947445ad0e743f915587.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маҳкумлар китоб ўқиш қонун, маҳкумлар жазо муддати қисқариши, сенат қонун қабул қилди маҳкумлар, ҳар бир китоб учун 3 кун, китобхонлик орқали жазо муддатини қисқартириш, умрбод қамоқ имтиёз берилмайди, республика маънавият ва маърифат маркази тасдиқлаган китоблар, 30 кунлик имтиёз маҳкумлар учун, ўзбекистон маҳкумлар қонун 2025, жазони тўлиқ ўташи керак бўлган маҳкумлар
маҳкумлар китоб ўқиш қонун, маҳкумлар жазо муддати қисқариши, сенат қонун қабул қилди маҳкумлар, ҳар бир китоб учун 3 кун, китобхонлик орқали жазо муддатини қисқартириш, умрбод қамоқ имтиёз берилмайди, республика маънавият ва маърифат маркази тасдиқлаган китоблар, 30 кунлик имтиёз маҳкумлар учун, ўзбекистон маҳкумлар қонун 2025, жазони тўлиқ ўташи керак бўлган маҳкумлар
Сенат маҳкумлар жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришга доир қонунни маъқуллади
Янги қонунга кўра, маҳкумлар тасдиқлаган рўйхатдаги китобларни ўқиш орқали жазо муддатини бир йилда 30 кунгача, яъни 8,2 фоизга қисқартириши мумкин
ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбекистонда маҳкумлар энди ўқиган ҳар бир китоби учун жазо муддатини уч кунга қисқартириш имкониятига эга бўлади. Тегишли қонун Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида
маъқулланди.
Янги тартибга кўра, маҳкум китоб ўқиб бўлгач, уни ўзлаштирганини тасдиқлаш учун махсус имтиҳон топширади. Фақат имтиҳондан муваффақиятли ўтгандан кейингина, ўша китоб учун белгиланган 3 кунлик муддат қисқартирилади.
Бироқ бу имтиёз умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган шахсларга тааллуқли эмас ва суд ҳукмига кўра жазо муддатини тўлиқ ўташи керак бўлган маҳкумларгина ундан фойдаланиши мумкин.
Маҳкумларга имтиёз фақат Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган махсус рўйхатдан ўрин олган китобларни ўқиган тақдирда берилади.
Жиноят кодекси тегишли модда билан тўлдирилади. Унда маҳкумнинг шахс сифатида тузалиш йўлига ўтганини ҳисобга олиб, унинг жазо муддати қисқартирилиши мумкинлиги назарда тутилади. Бироқ бу имтиёз йил давомида энг кўпи билан 30 кунгача берилади.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда жазони ижро этиш муассасаларида 43 мингдан ортиқ маҳкум сақланмоқда. Улардан 13,5 минг нафари жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган шахслар бўлиб, имтиёз фақат шу тоифага тааллуқли.