Маҳкумлар учун имконият: китоб ўқиганларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

© Depositphotos / adistockКниги
Книги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2025
Oбуна бўлиш
Қонунчилик палатаси: 1 та китоб ўқиган ва имтиҳон топширган маҳбуснинг жазо муттади 3 кунга қисқартирилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги мажлисда маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилишди, дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қонунчиликка илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуши қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини рағбатлантиришга қаратилган нормаларни киритиш зарурати юзага келмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.
“Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш, бироқ бир йилда кўпи билан ўттиз кунгача қисқартирилиши назарда тутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, тузалиш йўлига ўтганлигини тасдиқловчи ҳаракатларни бажарган маҳбуслар учун жазо муддатини қисқартиришнинг процессуал тартиблари ҳамда зарур бўлган адабиётлар билан таъминлаш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш бўйича комиссия тузилади. Яъни маҳкумлар имтиҳон (тест синови)дан ўтишади.
Комиссия йиғилиши эса йилига камида икки марта ўтказилиши назарда тутилмоқда.
“Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳкумларни аҳлоқан тузатиш, уларда жамият қоидалари ва анъаналарига нисбатан ҳурматни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади”, — дейилади хабарда.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2024
Маҳкумларга яқинлари билан онлайн учрашиш ҳуқуқи берилади
Янгиликлар лентаси
0