Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Франция ўз ҳарбийларини Украинага юбориб, амалда можарога тортилди — Россия элчихонаси

© AFCПосольство России прокомментировало информацию про французских военных на Украине
Посольство России прокомментировало информацию про французских военных на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
Oбуна бўлиш
RFIга кўра, "Воля" махфий миссияси Украинада камида ёздан бери ишламоқда. Россия элчихонаси икки ядровий давлат ўртасида тўқнашув хавфи борлигидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Франция Украинага ўз ҳарбийларини юбориб, амалда Киев томонида қуролли можарога тортилди. Россиянинг Париждаги элчихонаси РИА Новостига Франциянинг RFI халқаро радиоси эълон қилган суриштирувни шундай изоҳлади.
Элчихона Москва Украинадаги хорижий ҳарбий контингентларни Россия Қуролли кучлари учун қонуний нишон деб ҳисоблашини эслатди. Дипломатлар Франциянинг Украинага ўз ҳарбийларини юбориши икки ядровий давлат ўртасида бевосита тўқнашувга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Украинадаги "Воля" ва Польшадаги "Жерфо"
RFI суҳбатлашган бир нечта манбага кўра, Франциянинг "Воля" номли махфий ҳарбий миссияси Украинада камида 2026 йил ёзидан бери фаолият юритмоқда. Унга француз генерали раҳбарлик қилади.
Ҳарбийлар кичик гуруҳларда қисқа муддатга бориб, украиналик аскарларни ўқитади ва ҳарбий техникани соз ҳолда сақлашга ёрдам беради. RFI маълумотига кўра, миссияга жанговар ҳаракатларда қатнашиш вазифаси юкланмаган.
Суриштирувда Польшадаги "Жерфо" (Gerfaut) ўқув миссиясига алоҳида эътибор қаратилган. Франция 2023 йил февралидан бери бу ерда Украина армияси учун кичик командирлар тайёрлайди. Француз инструкторлари кейинчалик жанговар гуруҳларга бошчилик қиладиган сержантларни ўқитади.
RFI маълумотига кўра, 2023 йилдан буён Польша ва Францияда жами 25 минг украиналик ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Радио манбаларининг айтишича, Польшадаги расмий миссия француз ҳарбийларининг Украинада ҳам ишлаётганини сир сақлаш учун ниқоб вазифасини ўтаган.
Украинадаги миссия зиммасига нега техникага хизмат кўрсатиш ҳам юкланган? Франция Киевга "Caesar" артиллерия қурилмалари, "Mirage 2000" қирувчи самолётлари ва юқори аниқликдаги ракеталар етказиб берган.
Бу техникани соз ҳолда сақлаш учун малакали мутахассислар керак.
RFI маълумотига кўра, можаро давом этаётгани сабабли Франция армияси Украинага ўзининг мунтазам қисмларида хизмат қилаётган ҳарбий мутахассисларни юборишга қарор қилган.
Государственные флаги Украины и флаги с символикой Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Welt: Украина Ғарб ёрдамисиз Россия билан можарони давом эттира олмайди
Янгиликлар лентаси
0