https://sputniknews.uz/20261116/shilovka-kotovka-harbiylar-hikoya-62050834.html
Замонавий жанглар: Шиловка ва Котовка қандай озод қилингани ҳақида ҳарбийлар ҳикояси
Замонавий жанглар: Шиловка ва Котовка қандай озод қилингани ҳақида ҳарбийлар ҳикояси
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Шиловка ва Котовка учун жанглар тафсилотларини эълон қилди. Ҳарбийлар минали майдонлар, тиканли сим тўсиқлари, ҳужум йўналишлари ва 12 та зарба берувчи дрон экипажининг вазифаси ҳақида сўзлаб берди.
2026-11-16T18:56+0500
2026-11-16T18:56+0500
2026-11-16T18:56+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
донецк халқ республикаси (дхр)
россия мудофаа вазирлиги
дрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/03/48719413_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_99dc8bf32af69e9bb711639c238842b5.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийлари Донецк Халқ Республикасидаги Шиловка ва Харьков вилоятидаги Котовка аҳоли пунктларини озод қилиш тафсилотларини сўзлаб беришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги видеолавҳаларни эълон қилди.Шиловка: мустаҳкамланган мудофаани ёриб ўтиш"Марказ" қўшинлари гуруҳининг "Тайфун" ҳужум отряди жангчилари Шиловкани эгаллашда жиддий муҳандислик тўсиқларига дуч келишган. Украина кучлари қишлоқ атрофида чуқур танкка қарши хандақлар қазиб, кириш йўлларини тиканли симлар билан ўраган ва миналаштирган.506-мотоўқчи полк взвод командири Иван Климовскихнинг сўзларига кўра, ҳужумдан аввал дронлар ёрдамида ҳудуд разведка қилинган. Ҳарбийлар туманли об-ҳаво, кундузги ва тунги ҳаракатлар учун бир нечта йўналишни олдиндан белгилашган.Ҳужум гуруҳлари қишлоққа кириб, яқин масофадаги жангларга ўтган. Климовских Украина томонидаги хорижлик ёлланма жангчилар тўқнашувлар бошланганда позицияларни ташлаб қочишга уринганини таъкидлади.Шиловканинг эгалланиши "Марказ" гуруҳига фронт чизиғидаги тактик вазиятни яхшилаш ва кейинги ҳужумлар учун шароит яратиш имконини берди.Котовка: ҳужумни 12 та дрон экипажи қўллаб-қувватлаганАввалроқ "Шимол" қўшинлари гуруҳи озод қилган Котовкадаги жангларда эса ҳужум бўлинмалари ва дрон операторларининг ҳамкорлиги муҳим роль ўйнаган.83-мотоўқчи полкнинг учувчисиз тизимлар взводи командири, "Аларм" чақирув белгили ҳарбийнинг айтишича, ҳужумдан олдин Украина кучларининг мустаҳкамланган позициялари, ўт очиш нуқталари ва дронларни бошқариш жойлари аниқланган.Дронлар пулемёт нуқталари, украиналик ҳарбийлар тўпланган жойлар ва мустаҳкамланган позицияларга зарба берган. Шу билан бирга, ҳужум гуруҳларининг ҳаракатланиш йўлларида миналардан тозалаш ишлари олиб борилган.Россия Мудофаа вазирлиги 11 ноябрда Шиловка, 13 ноябрда эса Котовка устидан назорат ўрнатилганини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20261110/russia-nikolskoe-ozod-61908826.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/03/48719413_302:0:3033:2048_1920x0_80_0_0_8752a07d62ec5d1cd3aa2efa8b653deb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, донецк халқ республикаси (дхр), россия мудофаа вазирлиги, дрон
дунё янгиликлари, дунёда, донецк халқ республикаси (дхр), россия мудофаа вазирлиги, дрон
Замонавий жанглар: Шиловка ва Котовка қандай озод қилингани ҳақида ҳарбийлар ҳикояси
Россия ҳарбийлари Шиловкада тўсиқлардан қандай ўтгани ва Котовкада 12 та дрон экипажи ҳужумга қандай ёрдам берганини айтди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийлари Донецк Халқ Республикасидаги Шиловка ва Харьков вилоятидаги Котовка аҳоли пунктларини озод қилиш тафсилотларини сўзлаб беришди. Бу ҳақда
Россия Мудофаа вазирлиги видеолавҳаларни эълон қилди.
Шиловка: мустаҳкамланган мудофаани ёриб ўтиш
"Марказ" қўшинлари гуруҳининг "Тайфун" ҳужум отряди жангчилари Шиловкани эгаллашда жиддий муҳандислик тўсиқларига дуч келишган. Украина кучлари қишлоқ атрофида чуқур танкка қарши хандақлар қазиб, кириш йўлларини тиканли симлар билан ўраган ва миналаштирган.
506-мотоўқчи полк взвод командири Иван Климовскихнинг сўзларига кўра, ҳужумдан аввал дронлар ёрдамида ҳудуд разведка қилинган. Ҳарбийлар туманли об-ҳаво, кундузги ва тунги ҳаракатлар учун бир нечта йўналишни олдиндан белгилашган.
Ҳужум гуруҳлари қишлоққа кириб, яқин масофадаги жангларга ўтган. Климовских Украина томонидаги хорижлик ёлланма жангчилар тўқнашувлар бошланганда позицияларни ташлаб қочишга уринганини таъкидлади.
"Улар украиналик ҳарбийларни ўт очиш учун қолдириб, ўзлари хавфсизроқ жойга кетишга ҳаракат қилишади. Аммо бу ҳар доим ҳам иш беравермайди. Осмон дронлар орқали назорат қилинади, FPV-дронлар ва артиллерия ишга тушади", — деди у.
Шиловканинг эгалланиши "Марказ" гуруҳига фронт чизиғидаги тактик вазиятни яхшилаш ва кейинги ҳужумлар учун шароит яратиш имконини берди.
Котовка: ҳужумни 12 та дрон экипажи қўллаб-қувватлаган
Аввалроқ "Шимол" қўшинлари гуруҳи озод қилган Котовкадаги жангларда эса ҳужум бўлинмалари ва дрон операторларининг ҳамкорлиги муҳим роль ўйнаган.
83-мотоўқчи полкнинг учувчисиз тизимлар взводи командири, "Аларм" чақирув белгили ҳарбийнинг айтишича, ҳужумдан олдин Украина кучларининг мустаҳкамланган позициялари, ўт очиш нуқталари ва дронларни бошқариш жойлари аниқланган.
"Ҳужум пайтида ҳавода 12 та зарба берувчи дрон экипажи ишлаган. Улар ердаги ҳужум гуруҳларининг кўрсатмалари асосида душман позицияларига зарба бериб, уларнинг бош кўтаришига имкон бермаган", — деди ҳарбий хизматчи.
Дронлар пулемёт нуқталари, украиналик ҳарбийлар тўпланган жойлар ва мустаҳкамланган позицияларга зарба берган. Шу билан бирга, ҳужум гуруҳларининг ҳаракатланиш йўлларида миналардан тозалаш ишлари олиб борилган.
Россия Мудофаа вазирлиги 11 ноябрда Шиловка, 13 ноябрда эса Котовка устидан назорат ўрнатилганини маълум қилган эди.