https://sputniknews.uz/20261112/kazakhstan-korruptsiya-jinoyat-61962970.html
"Қозоғистон темир йўллари" раҳбари коррупция жиноятида гумонланиб қўлга олинди
"Қозоғистон темир йўллари" раҳбари коррупция жиноятида гумонланиб қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси темир йўл компанияси ва "Самруқ-Қазина" жамғармаси раҳбарлари коррупцияда гумонланиб қўлга олинганини тасдиқлади. Астанада долларга ўхшаш купюралар солинган чамадонлар ҳам топилди.
2026-11-12T12:47+0500
2026-11-12T12:47+0500
2026-11-12T13:04+0500
қозоғистон
коррупция
жиноятчилик
тергов
остона
транспорт
дунё янгиликлари
дунёда
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45638493_0:72:1348:830_1920x0_80_0_0_734fa8c853e7e1c0bbe9d15d1c0b728f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати "Қозоғистон темир йўллари" миллий компанияси раҳбари Елжас Отиншиев ва "Самруқ-Қазина" миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жакуповни қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.Ҳар икки раҳбар ва бошқа шахслар 11 ноябрь куни коррупция жиноятини содир этишда гумонланиб ушланган.Остонада доллар тўла чамадонлар топилдиТоп-менежерлар қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ортидан Остонадаги турар жой биносидан долларга ўхшаш купюралар солинган чамадонлар деразадан улоқтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.Nege нашрининг ёзишича, Кунаев кўчасидаги "Atlant-6" турар жой мажмуаси ёнида саккизта чамадон ва кўплаб купюралар топилган.Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ерда сочилиб ётган купюралар, чамадонлар ва полиция ходимларини кўриш мумкин.Бироқ купюраларнинг кимга тегишли экани, уларнинг ҳақиқийлиги ва мазкур ҳодисанинг юқори мартабали раҳбарлар қўлга олиниши билан боғлиқлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган.Қўлга олинган раҳбарлар ким?Елжас Отиншиев 2026 йил 20 июлда "Қозоғистон темир йўллари" миллий компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланган. Унгача "Самруқ-Қазина" жамғармаси тизимида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.Нурлан Жакупов эса 2023 йил апрелидан буён "Самруқ-Қазина" миллий фаровонлик жамғармасини бошқариб келмоқда.Мазкур жамғарма Қозоғистоннинг энергетика, транспорт, телекоммуникация ва бошқа стратегик соҳаларидаги йирик давлат активларини бошқаради. Унинг таркибига "ҚазМунайГаз", "Қозоғистон темир йўллари", "Қазатомпром" ва бошқа йирик компаниялар киради.
https://sputniknews.uz/20261104/ukraine-korruptsiya-sbu-politsiya-prokuratura-tergov-61749877.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0d/45638493_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_b12e519f9ec3da5096bb6c85686bb85c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, коррупция, жиноятчилик, тергов, остона, транспорт, дунё янгиликлари, дунёда, марказий осиё
қозоғистон, коррупция, жиноятчилик, тергов, остона, транспорт, дунё янгиликлари, дунёда, марказий осиё
"Қозоғистон темир йўллари" раҳбари коррупция жиноятида гумонланиб қўлга олинди
12:47 12.11.2026 (янгиланди: 13:04 12.11.2026) Қозоғистон темир йўллари ва давлат активларини бошқарувчи "Самруқ-Қазина" раҳбарлари коррупцияда гумонланиб қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати "Қозоғистон темир йўллари" миллий компанияси раҳбари Елжас Отиншиев ва "Самруқ-Қазина" миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жакуповни қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси
хабар берди.
Ҳар икки раҳбар ва бошқа шахслар 11 ноябрь куни коррупция жиноятини содир этишда гумонланиб ушланган.
Ҳозир ишнинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмади.
Остонада доллар тўла чамадонлар топилди
Топ-менежерлар қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ортидан Остонадаги турар жой биносидан долларга ўхшаш купюралар солинган чамадонлар деразадан улоқтирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Nege нашрининг ёзишича, Кунаев кўчасидаги "Atlant-6" турар жой мажмуаси ёнида саккизта чамадон ва кўплаб купюралар топилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ерда сочилиб ётган купюралар, чамадонлар ва полиция ходимларини кўриш мумкин.
Nege нашри Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, айнан шу жойда Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари қўлга олиш тадбирларини ўтказганини маълум қилди.
Бироқ купюраларнинг кимга тегишли экани, уларнинг ҳақиқийлиги ва мазкур ҳодисанинг юқори мартабали раҳбарлар қўлга олиниши билан боғлиқлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Қўлга олинган раҳбарлар ким?
Елжас Отиншиев 2026 йил 20 июлда "Қозоғистон темир йўллари" миллий компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланган. Унгача "Самруқ-Қазина" жамғармаси тизимида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Нурлан Жакупов эса 2023 йил апрелидан буён "Самруқ-Қазина" миллий фаровонлик жамғармасини бошқариб келмоқда.
Мазкур жамғарма Қозоғистоннинг энергетика, транспорт, телекоммуникация ва бошқа стратегик соҳаларидаги йирик давлат активларини бошқаради. Унинг таркибига "ҚазМунайГаз", "Қозоғистон темир йўллари", "Қазатомпром" ва бошқа йирик компаниялар киради.