Ўзбекистонга 11,6 млн турист келди — етакчи бешта давлат маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга ўн ойда 11,6 млн хорижлик турист келди. Уларнинг асосий қисми қўшни давлатлардан, Россиядан келувчилар сони эса 1,1 млндан ошди.
2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 11 622 103 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 миллион нафарга ёки 19,4 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Туристларнинг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келган. Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан жами 8,4 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган.
Россиядан келган туристлар сони эса 1,1 миллион нафардан ошди. Бу 2025 йилнинг барча 12 ойидаги кўрсаткичдан ҳам юқори. Ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 984,4 минг нафар турист келган эди.
Ушбу бешта давлат ҳиссасига Ўзбекистонга келган хорижлик туристларнинг қарийб 86 фоизи тўғри келади.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0