Россия-Ўзбекистон кинофорумини 2027 йилда ўтказиш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСъемки нового фильма Алексея Попогребского «Последний день»
Съемки нового фильма Алексея Попогребского «Последний день» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2026
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар кино лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш имкониятларини муҳокама қилишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Россия-Ўзбекистон кинофорумини 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия маданият вазири ўринбосари Андрей Малишев Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари маданий ҳамкорлик кенгаши йиғилиши доирасида маълум қилди.
“Вазиримиз Ольга Борисовна Любимованинг топшириғига кўра, келаси йили Ўзбекистонда Россия-Ўзбекистон кинофорумини ўтказишни режалаштирганмиз”, - деди Малишев.
Вазир ўринбосари тадбир Россия киноижодкорларига Ўзбекистондаги эҳтимолий суратга олиш майдончалари билан танишиш, кастинглар ўтказиш ва маҳаллий продюсерлар билан алоқа ўрнатиш имконини беришини таъкидлади.
Шунингдек, иштирокчилар кино лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш имкониятларини муҳокама қилишлари мумкин.
5 октябрь куни Любимова Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди. Музокаралар давомида Россия томони Россия-ўзбек кинофорумини ташкил этишни таклиф қилди.
Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Маданият бирлаштиради: Кремлда “Янги Ўзбекистон шуъласи” концерти бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0