https://sputniknews.uz/20261102/kazakhstan-davlat-tontarish-gumon-61680417.html
Қозоғистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик гумони билан 10 киши қўлга олинди
Қозоғистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик гумони билан 10 киши қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган 10 киши қўлга олинди. Улардан қурол ва гиёҳвандлик воситалари топилди, болалар учун очилган учта яширин ўқув маркази фаолияти тўхтатилди.
2026-11-02T16:27+0500
2026-11-02T16:27+0500
2026-11-02T16:32+0500
экстремизм
давлат тўнтариш
қозоғистон
марказий осиё
жиноятчилик
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/02/61679979_0:131:576:455_1920x0_80_0_0_5b95c9f3894a2dd447cc53ff6c811ea8.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришни мақсад қилганликда гумон қилинган экстремистик гуруҳнинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.Маълум қилинишича, махсус операция 30 октябрь куни прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган. Барча гумонланувчилар бир вақтнинг ўзида ушланган.Улар экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва фаолиятида иштирок этиш, шунингдек, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.Гумонланувчиларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувлар давомида ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, диний ашёлар, адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.Болалар учун учта яширин ўқув маркази аниқландиМиллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, гуруҳ аъзолари болалар ва ўсмирлар учун учта яширин ўқув марказини ҳам ташкил этган. Махсус операция давомида уларнинг фаолияти тўхтатилган.Ҳозирда жиноят иши юзасидан терговга қадар текширув эмас, судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260609/mdh-58229036.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/02/61679979_0:21:577:453_1920x0_80_0_0_854910c8637e739bc05ca616c3c629a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экстремизм, давлат тўнтариш, қозоғистон, марказий осиё, жиноятчилик, хавфсизлик
экстремизм, давлат тўнтариш, қозоғистон, марказий осиё, жиноятчилик, хавфсизлик
Қозоғистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик гумони билан 10 киши қўлга олинди
16:27 02.11.2026 (янгиланди: 16:32 02.11.2026) Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари болалар ва ўсмирлар учун учта яширин ўқув марказини ҳам ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришни мақсад қилганликда гумон қилинган экстремистик гуруҳнинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси
хабар берди.
Маълум қилинишича, махсус операция 30 октябрь куни прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган. Барча гумонланувчилар бир вақтнинг ўзида ушланган.
Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудида конституциявий тузум асосларини зўравонлик йўли билан ўзгартиришни мақсад қилган.
Улар экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва фаолиятида иштирок этиш, шунингдек, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.
Гумонланувчиларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувлар давомида ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик воситалари, диний ашёлар, адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.
Болалар учун учта яширин ўқув маркази аниқланди
Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, гуруҳ аъзолари болалар ва ўсмирлар учун учта яширин ўқув марказини ҳам ташкил этган. Махсус операция давомида уларнинг фаолияти тўхтатилган.
Шунингдек, қўлга олинганларнинг айримлари илгари террорчилик ва умумжиноий қилмишлар учун судлангани маълум қилинди.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан терговга қадар текширув эмас, судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.