https://sputniknews.uz/20261101/uzbekistan-kazakhstan-havo-tozalash-muhokama-61652997.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳавони тозалаш чораларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳавони тозалаш чораларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво сифатини яхшилаш чораларини муҳокама қилди. Тошкентда 30 октябрда AQI 170, Олмаотада 28 октябрда 164 бўлган. Томонлар чегараолди мониторинги ва маълумот алмашинувини кўриб чиқди.
2026-11-01T08:39+0500
2026-11-01T08:39+0500
2026-11-01T08:55+0500
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
экология
об-ҳаво
тошкент
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61652458_0:208:540:512_1920x0_80_0_0_fdb2fe92146ae897f8ce24c75dac9a5d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги хабар берди.31 октябрь куни Шимкент ва Сариоғочда ўтказилган учрашувда икки мамлакатнинг соҳавий идоралари вакиллари иштирок этди.Шунингдек, Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳаси ва “Тоза ҳаво” ташаббуси кўриб чиқилди.Аввалроқ, 23 октябрь куни Остонада ўтказилган учрашувда ҳам икки давлат ҳавонинг ифлосланишига қарши ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди. Хусусан, 2026–2030 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар йўл харитасини ишлаб чиқиш, ифлослантирувчи моддаларнинг чегаралар орқали тарқалишини биргаликда ўрганиш ва “Тоза ҳаво” давлатлараро консорциумини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган.Сўнгги кунларда Тошкент ва Олмаотада ҳам ҳаво сифати ёмонлашди.IQAir маълумотларига кўра, 28 октябрь куни соат 20:00 да Олмаотада ҳаво сифати индекси 164 AQI га етган. Бу инсон саломатлиги учун зарарли даража ҳисобланади.30 октябрь куни соат 15:00 да Тошкент бўйича ўртача AQI 170 ни ташкил этган. Ўзбекистонлик мутахассислар Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлашишини кучсиз шамол, ҳарорат инверсияси ва ифлослантирувчи моддаларнинг ерга яқин қатламда тўпланиши билан изоҳлаган.Қозоғистоннинг “Қазгидромет” хизмати эса 31 октябрь куни Олмаота ва Шимкентда ҳавода ифлослантирувчи моддалар тўпланишига қулай метеорологик шароит юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
https://sputniknews.uz/20261029/toshkent-yana-havosi-eng-iflos-uch-shahar-qatorida--viloyatlarda-ahvol-qanday-61581276.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61652458_0:158:540:563_1920x0_80_0_0_a50f1ff6382dace516466842bb8cedb9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, экология , об-ҳаво, тошкент, ҳамкорлик
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, экология , об-ҳаво, тошкент, ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳавони тозалаш чораларини муҳокама қилди
08:39 01.11.2026 (янгиланди: 08:55 01.11.2026) Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво сифатини яхшилаш чораларини муҳокама қилди. Тошкент ва Олмаотада ҳаво ифлосланиши кучайган.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги
хабар берди.
31 октябрь куни Шимкент ва Сариоғочда ўтказилган учрашувда икки мамлакатнинг соҳавий идоралари вакиллари иштирок этди.
Томонлар чегараолди ҳудудларда ҳаво сифатини кузатиш, мониторинг маълумотлари билан алмашиш ва атмосфера ифлосланишини камайтириш бўйича кўрилаётган чораларни муҳокама қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ўртасида қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳаси ва “Тоза ҳаво” ташаббуси кўриб чиқилди.
Аввалроқ, 23 октябрь куни Остонада ўтказилган учрашувда ҳам икки давлат ҳавонинг ифлосланишига қарши ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган эди. Хусусан, 2026–2030 йилларга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар йўл харитасини ишлаб чиқиш, ифлослантирувчи моддаларнинг чегаралар орқали тарқалишини биргаликда ўрганиш ва “Тоза ҳаво” давлатлараро консорциумини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган.
Сўнгги кунларда Тошкент ва Олмаотада ҳам ҳаво сифати ёмонлашди.
IQAir маълумотларига кўра, 28 октябрь куни соат 20:00 да Олмаотада ҳаво сифати индекси 164 AQI га етган. Бу инсон саломатлиги учун зарарли даража ҳисобланади.
30 октябрь куни соат 15:00 да Тошкент бўйича ўртача AQI 170 ни ташкил этган.
Ўзбекистонлик мутахассислар Тошкентда ҳаво сифатининг ёмонлашишини кучсиз шамол, ҳарорат инверсияси ва ифлослантирувчи моддаларнинг ерга яқин қатламда тўпланиши билан изоҳлаган.
Қозоғистоннинг “Қазгидромет” хизмати эса 31 октябрь куни Олмаота ва Шимкентда ҳавода ифлослантирувчи моддалар тўпланишига қулай метеорологик шароит юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.