https://sputniknews.uz/20261029/toshkent-yana-havosi-eng-iflos-uch-shahar-qatorida--viloyatlarda-ahvol-qanday-61581276.html
Тошкент яна ҳавоси энг ифлос уч шаҳар қаторида — вилоятларда аҳвол қандай?
Тошкент яна ҳавоси энг ифлос уч шаҳар қаторида — вилоятларда аҳвол қандай?
Sputnik Ўзбекистон
IQAir маълумотига кўра, 29 октябрь эрталаб Тошкент ҳавоси 183 AQI билан энг ифлос йирик шаҳарлар рўйхатида учинчи бўлди. Бишкек тўртинчи ўринни эгаллади. Вилоят марказларида вазият қандай ва 2025 йилдан нима ўзгарди?
2026-10-29T09:22+0500
2026-10-29T09:22+0500
2026-10-29T10:08+0500
тошкент
об-ҳаво
ўзбекистон
самарқанд
қарши
марказий осиё
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55122639_0:118:1134:756_1920x0_80_0_0_af0d4d5f130cca9a2db854bc1bd96e0e.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос йирик шаҳарлари учлигига кирди. 29 октябрь куни соат 09:01 ҳолатига кўра, IQAir халқаро мониторинг платформаси рейтингида Ўзбекистон пойтахти 183 AQI кўрсаткичи билан учинчи ўринни эгаллади.Материал эълон қилинаётган вақтда пойтахт бўйича ҳаво сифати индекси 188 AQI ни ташкил этди. Айрим ҳудудларда эса ифлосланиш даражаси бундан ҳам юқори бўлди. Хусусан, "Буюк Ипак йўли" метро бекати яқинидаги мониторинг станцияси 344 AQI кўрсаткичини қайд этди.Рейтингда биринчи ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри (298 AQI), иккинчи ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри (255 AQI) эгаллади. Қирғизистон пойтахти Бишкек 181 AQI билан тўртинчи ўринда қайд этилди.Вилоят марказларида вазият қандай?IQAir платформасининг 29 октябрь эрталабги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг айрим вилоят марказларида ҳам ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилди.Жумладан, Наманганда ҳаво сифати индекси 182 AQI, Нукусда эса 149 AQI бўлди.Бошқа шаҳарларда кўрсаткичлар нисбатан паст: Жиззахда — 83, Урганчда — 58, Андижонда — 34, Фарғонада — 22 AQI.Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларида ҳам ҳаво ифлосланмоқда28 октябрь куни кечқурун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳам ҳавоси энг ифлос йирик шаҳарлар рейтингида бешинчи ўринга чиққан эди. IQAir маълумотига кўра, соат 20:00 да шаҳарда ҳаво сифати индекси 164 AQI ни ташкил этган.Мутахассислар бу ҳолатни антициклон таъсири, шамолнинг сусайиши, ёғингарчиликнинг йўқлиги ва ҳарорат инверсияси билан изоҳламоқда. Бундай шароитда транспорт, саноат ва энергетика объектларидан чиқадиган ифлослантирувчи моддалар, шунингдек, табиий чанг атмосферанинг ерга яқин қатламларида тўпланади.Ўтган йилга нисбатан нима ўзгарди?2025 йил кузида Тошкентда ҳаво ифлосланиши янада юқори даражаларга чиққан ҳолатлар ҳам кузатилган. Хусусан, IQAir 22 сентябрда пойтахтнинг айрим мониторинг станцияларида ҳаво сифати индекси 301 AQI дан ошганини қайд этган эди.Шу билан бирга, 2026 йилнинг умумий кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан яхшиланган.
https://sputniknews.uz/20260301/tashkent-havo-iflos-reyting-birinchi-56038013.html
ўзбекистон
қарши
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55122639_38:0:1046:756_1920x0_80_0_0_2ce1f056ed712d67868460ff6c6ce49d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, об-ҳаво, ўзбекистон, самарқанд, қарши, марказий осиё, жамият
тошкент, об-ҳаво, ўзбекистон, самарқанд, қарши, марказий осиё, жамият
Тошкент яна ҳавоси энг ифлос уч шаҳар қаторида — вилоятларда аҳвол қандай?
09:22 29.10.2026 (янгиланди: 10:08 29.10.2026) Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди. Айрим мониторинг станцияларда кўрсаткич 344 AQI га етди. Наманган ва Нукусда ҳам ҳаво ифлосланиши юқори даражада қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос йирик шаҳарлари учлигига кирди. 29 октябрь куни соат 09:01 ҳолатига кўра,
IQAir халқаро мониторинг платформаси рейтингида Ўзбекистон пойтахти 183 AQI кўрсаткичи билан учинчи ўринни эгаллади.
Материал эълон қилинаётган вақтда пойтахт бўйича ҳаво сифати индекси 188 AQI ни ташкил этди. Айрим ҳудудларда эса ифлосланиш даражаси бундан ҳам юқори бўлди. Хусусан, "Буюк Ипак йўли" метро бекати яқинидаги мониторинг станцияси 344 AQI кўрсаткичини қайд этди.
AQI шкаласига кўра, 151–200 оралиғидаги кўрсаткич ҳаво саломатлик учун зарарли эканини англатади. 301 ва ундан юқори даража эса "хавфли" тоифага киради.
Рейтингда биринчи ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри (298 AQI), иккинчи ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри (255 AQI) эгаллади. Қирғизистон пойтахти Бишкек 181 AQI билан тўртинчи ўринда қайд этилди.
Вилоят марказларида вазият қандай?
IQAir платформасининг 29 октябрь эрталабги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг айрим вилоят марказларида ҳам ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилди.
Жумладан, Наманганда ҳаво сифати индекси 182 AQI, Нукусда эса 149 AQI бўлди.
Бошқа шаҳарларда кўрсаткичлар нисбатан паст: Жиззахда — 83, Урганчда — 58, Андижонда — 34, Фарғонада — 22 AQI.
Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарларида ҳам ҳаво ифлосланмоқда
28 октябрь куни кечқурун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳам ҳавоси энг ифлос йирик шаҳарлар рейтингида бешинчи ўринга чиққан эди. IQAir маълумотига кўра, соат 20:00 да шаҳарда ҳаво сифати индекси 164 AQI ни ташкил этган.
Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, октябрнинг сўнгги кунларида ҳаво сифатининг ёмонлашиши Марказий Осиёнинг бир қатор шаҳарларида бир вақтда кузатилмоқда.
Мутахассислар бу ҳолатни антициклон таъсири, шамолнинг сусайиши, ёғингарчиликнинг йўқлиги ва ҳарорат инверсияси билан изоҳламоқда. Бундай шароитда транспорт, саноат ва энергетика объектларидан чиқадиган ифлослантирувчи моддалар, шунингдек, табиий чанг атмосферанинг ерга яқин қатламларида тўпланади.
Ўтган йилга нисбатан нима ўзгарди?
2025 йил кузида Тошкентда ҳаво ифлосланиши янада юқори даражаларга чиққан ҳолатлар ҳам кузатилган. Хусусан, IQAir 22 сентябрда пойтахтнинг айрим мониторинг станцияларида ҳаво сифати индекси 301 AQI дан ошганини қайд этган эди.
Шу билан бирга, 2026 йилнинг умумий кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан яхшиланган.