https://sputniknews.uz/20261101/iran-usa-obekt-zarar-61657971.html
Эрон 26 та ҳарбий объектга зарар етказди: АҚШ техникасини кўчирган — ОАВ
Эрон 26 та ҳарбий объектга зарар етказди: АҚШ техникасини кўчирган — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Эрон зарбалари АҚШнинг 26 та ҳарбий объектига миллиардлаб долларлик зарар етказган. Вашингтон ҳарбий техникани кўчирган ва спутник тасвирларини тарқатишга чеклов сўраган. Янги зарбалар эҳтимоли сақланмоқда.
2026-11-01T11:58+0500
2026-11-01T11:58+0500
2026-11-01T12:00+0500
дунё янгиликлари
ҳарбий техника
ақш – эрон можароси
дональд трамп
дрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61657808_0:150:2880:1770_1920x0_80_0_0_f2dd361465d261e0b0373fa08a75e866.jpg
ТОШКЕНТ, 1 НОЯ — Sputnik. Эрон ва унга яқин кучларнинг ракета ҳамда дрон зарбалари натижасида АҚШнинг Яқин Шарқдаги 26 та ҳарбий объектида бинолар ва техникалар шикастланган ёки вайрон бўлган. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги сунъий йўлдош тасвирлари ва минтақадаги ҳарбий манбалар маълумотлари асосида ўтказилган таҳлилда хабар берди.Агентлик маълумотларига кўра, август ойигача АҚШ ҳарбий объектларига 115 тадан ортиқ зарба берилган. Улар натижасида юзлаб иншоотлар зарар кўрган, ҳарбий техникаларга етказилган зиён эса миллиардлаб долларга баҳоланмоқда.Энг кўп зарар Кувайтдаги Америка объектларига етказилган. Хусусан, Али ас-Салим авиабазасига камида 30 марта зарба берилган. Натижада камида 15 та самолёт ангари, омборлар ва бошқа бинолар шикастланган ёки вайрон бўлган.Иорданияда эса АҚШ армияси ихтиёридаги энг қиммат радарлардан бири нишонга олинган. Бундай радарнинг нархи тахминан 500 миллион долларни ташкил этади.Зарбалардан сўнг АҚШ Форс кўрфазидаги кўплаб ҳарбий воситаларини бошқа жойларга кўчирган. Улар орасида самолётлар, ҳаво мудофааси тизимлари, алоқа ускуналари ва базалар фаолияти учун зарур бошқа қимматбаҳо техникалар бор. Бу ҳақда AP билан суҳбатлашган минтақадаги икки расмий манба маълум қилган.АҚШ ҳукумати спутник тасвирларининг тарқатилишини ҳам чеклашга уринган. Вашингтон сўровидан сўнг йирик тижорий компаниялар Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларнинг янги сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилишни кечиктирган ёки уларга киришни чеклаган.Жумладан, Planet Labs компанияси апрель ойида АҚШ ҳукумати сўровига мувофиқ минтақанинг янги тасвирларини тарқатишни номаълум муддатга чеклаганини билдирган.Пентагон эса АҚШ кучлари ва ҳарбий базалари яхши ҳимояланганини таъкидламоқда. Ҳарбий идора вакиллари зарар миқдори ҳақида батафсил маълумот бермаган.Айни пайтда АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга янги зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Теҳрон эса бундай ҳаракатларга кескин жавоб қайтаришини огоҳлантирган. AP таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлар қайта кучайса, Америка базаларига етказиладиган зарар янада ортиши мумкин.Эксперт АҚШнинг узоқ йиллар давомида доимий ҳарбий базалар ва уларнинг инфратузилмаси хавфсизлигига таяниб келган даври тугаганини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20261031/aqsh-eronga-yangi-tajovuz-boshlasa-harbiy-harakatlar-geografiyasi-kengayadi---eron-61647268.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61657808_160:0:2720:1920_1920x0_80_0_0_1acc11eb72dc1c3a9123296ba90b8d9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, ҳарбий техника, ақш – эрон можароси, дональд трамп, дрон
дунё янгиликлари, ҳарбий техника, ақш – эрон можароси, дональд трамп, дрон
Эрон 26 та ҳарбий объектга зарар етказди: АҚШ техникасини кўчирган — ОАВ
11:58 01.11.2026 (янгиланди: 12:00 01.11.2026) Эрон зарбалари АҚШнинг Яқин Шарқдаги 26 та ҳарбий объектига зарар етказди. Вашингтон самолётлар ва бошқа техникани Форс кўрфазидан кўчирган.
ТОШКЕНТ, 1 НОЯ — Sputnik. Эрон ва унга яқин кучларнинг ракета ҳамда дрон зарбалари натижасида АҚШнинг Яқин Шарқдаги 26 та ҳарбий объектида бинолар ва техникалар шикастланган ёки вайрон бўлган. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги сунъий йўлдош тасвирлари ва минтақадаги ҳарбий манбалар маълумотлари асосида ўтказилган таҳлилда
хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, август ойигача АҚШ ҳарбий объектларига 115 тадан ортиқ зарба берилган. Улар натижасида юзлаб иншоотлар зарар кўрган, ҳарбий техникаларга етказилган зиён эса миллиардлаб долларга баҳоланмоқда.
Эрон дастлаб АҚШнинг ракеталар ва дронларни олдиндан аниқлашга мўлжалланган радарлари ҳамда ҳаво мудофааси тизимларини нишонга олган. Кейинчалик самолётлар, ангарлар, алоқа воситалари, ёқилғи омборлари ва ҳарбий хизматчилар яшайдиган биноларга зарбалар берилган.
Энг кўп зарар Кувайтдаги Америка объектларига етказилган. Хусусан, Али ас-Салим авиабазасига камида 30 марта зарба берилган. Натижада камида 15 та самолёт ангари, омборлар ва бошқа бинолар шикастланган ёки вайрон бўлган.
Иорданияда эса АҚШ армияси ихтиёридаги энг қиммат радарлардан бири нишонга олинган. Бундай радарнинг нархи тахминан 500 миллион долларни ташкил этади.
Зарбалардан сўнг АҚШ Форс кўрфазидаги кўплаб ҳарбий воситаларини бошқа жойларга кўчирган. Улар орасида самолётлар, ҳаво мудофааси тизимлари, алоқа ускуналари ва базалар фаолияти учун зарур бошқа қимматбаҳо техникалар бор. Бу ҳақда AP билан суҳбатлашган минтақадаги икки расмий манба маълум қилган.
АҚШ ҳукумати спутник тасвирларининг тарқатилишини ҳам чеклашга уринган. Вашингтон сўровидан сўнг йирик тижорий компаниялар Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларнинг янги сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилишни кечиктирган ёки уларга киришни чеклаган.
Жумладан, Planet Labs компанияси апрель ойида АҚШ ҳукумати сўровига мувофиқ минтақанинг янги тасвирларини тарқатишни номаълум муддатга чеклаганини билдирган.
Бу чекловлар журналистлар ва мустақил таҳлилчиларнинг Америка базаларига етказилган зарарни баҳолашини қийинлаштирган. Вашингтон бу чораларни хавфсизлик зарурати билан изоҳлаган.
Пентагон эса АҚШ кучлари ва ҳарбий базалари яхши ҳимояланганини таъкидламоқда. Ҳарбий идора вакиллари зарар миқдори ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Айни пайтда АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга янги зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Теҳрон эса бундай ҳаракатларга кескин жавоб қайтаришини огоҳлантирган. AP таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлар қайта кучайса, Америка базаларига етказиладиган зарар янада ортиши мумкин.
RAND таҳлил маркази эксперти Рафаэль Коэннинг фикрича, бу воқеалар АҚШ учун жиддий огоҳлантириш бўлиши керак. Замонавий арзон дронлар ҳатто йирик ҳарбий объектларни ҳам катта хавф остига қўймоқда.
Эксперт АҚШнинг узоқ йиллар давомида доимий ҳарбий базалар ва уларнинг инфратузилмаси хавфсизлигига таяниб келган даври тугаганини таъкидлади.