https://sputniknews.uz/20261031/polsha-kun-tartibida-fuqarolar-urushi-61645550.html
Польша кун тартибида — фуқаролар уруши
Польша кун тартибида — фуқаролар уруши
Sputnik Ўзбекистон
Польша бош вазири Дональд Туск Конституциявий суд раҳбариятини лавозимидан четлатишга уринмоқда, мақсад — президентга импичмент эълон қилиш. 31.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-31T15:27+0500
2026-10-31T15:27+0500
2026-10-31T15:39+0500
польша
норозилик намойиши
европа иттифоқи
аналитика
таҳлил
ҳокимият
давлат
давлат тўнтариш
конституциявий суд
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1f/61645753_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_baebb0b0641e9ed3c711b6b91e9559c4.jpg
Бош вазирнинг ҳукуматни эгаллаб олишга бўлган саъй-ҳаракатлари Польша жамоатчили ва элитасининг катта қисмининг қаршилигига учради. Бир вақтнинг ўзида президент Карол Навроски ва бир неча таниқли сиёсатчилар ҳукуматни давлат тўнтаришига уринишда айблашди. Шуниси эътиборга лойиқки, воқеалар айнан президент Карол Навроскининг Сенегалга ташрифи вақтига тўғри келди. У шошилинч равишда самолётини орқага қайтаришга мажбур бўлди. Ўтган тунда Варшавада кўплаб одамлар Конституциявий суд биноси яқиниди тўпланишди ва ҳукуматнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди. Ҳукумат тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида Варшавада кўп сонли полиция кучларини жойлаштирди.Бу воқеаларнинг асосий сабаблари Полшада узоқ вақтдан бери давом этаётган чуқур ички бўлинишида. Бу бўлиниш ҳам жамият, ҳам миллий элитани қамраб олган. Содда қилиб айтганда, мамлакат Европа Иттифоқи тарафдорлари бўлган либераллар ва ўнг қанот евроскептик консерваторларга бўлинган. Ҳозирда биринчи томон кучлар Дональд Туск раҳбарлигида ҳукуматни назорат қилади, иккинчи томон эса президент ва Конституциявий суд раҳбаридан иборат. Польшада давлат бошқаруви парламент-президентлик республикаси бўлгани туфайли президент ҳам ҳукумат ҳам ҳокимиятни яккахон бошқара олмайди. Уларнинг ҳар бирининг ҳаракатлари бошқа ҳокимият тармоқлари томонидан сезиларли даражада чекланган. Бош вазирнинг асосий ваколатларга эга бўлишига қарамай, президент уларнинг кўплаб режаларини амалга оширишига тўсқинлик қилмоқда.Зарба нима учун айнан Конституциявий суд раҳбариятига қаратилгани ҳам тушунарли. Бир неча кун олдин ҳукмрон коалиция Навроскийга импичмент эълон қилишга тайёрланаётганини маълум бўлган эди. Бироқ, Полшада президентни лавозимидан четлатиш учун Конституциявий суднинг қўллаб-қувватлаши талаб қилинади. Конституциявий суднинг ҳозирги таркиби билан эса бундай ташаббус муваффақиятсизликка учраши муқаррар. Ахир, агар ҳукумат ҳозирги қарама-қаршиликда мағлуб бўлса, инқирозни қўзғатувчилар ва уларнинг тарафдорлари жуда жиддий оқибатларга, жумладан, қамоқ жазосига дуч келишади. Умуман олганда, Полша ривожланган, барқарор ва нисбатан фаровон мамлакат бўлиб, у ерда анча кам ривожланган мамлакатларга (масалан, Украинага) хос бўлган сиёсий кураш усуллари имконсиз кўринади. Шунга қарамай, бундай уринишлар айни дамда содир бўлмоқда.Шу маънода, Полша Европа Иттифоқининг энг муаммоли ҳудудларидан биридир. У ерда ҳар доим кучли евроскептик ва евро-истеъмолчи муносабати бўлган: поляклар иттифоқдан кўплаб бонуслар ва имтиёзларни муваффақиятли қўлга киритишди, аммо кўп масалаларда мустақилликни сақлаб қолишди. Ҳатто ҳозир ҳам, ҳукумат расман Европа тарафдори бўлган ва Брюсселнинг иродасини қатъий бажаришга тайёр бўлган пайтда ҳам, бошқа ҳокимият тармоқлари шунчаки бунга тўсқинлик қилмоқда.Шу билан бирга, Полша Европа Иттифоқи учун унинг муртадлигига энди тоқат қила олмайдиган даражада муҳим мамлакат, айниқса глобал воқеалар тез ривожланаётганини ҳисобга олсак.Брюсселга иложи борича тезроқ ўз иродасини камтарона бажарадиган итоаткор Польша керак. Ва бунинг учун унинг шогирдлари мамлакатда тўлиқ ҳокимиятни қўлга киритишлари жуда муҳимдир. Афтидан, бу мақсадга сайловлар орқали эришиш бефойда деб топилган ва фавқулодда чоралар кўрилган.Россияга келсак, сиёсий қарашларидан қатъи назар, Польша элитасининг ҳар иккала томонини — ички русофобия бирлаштиради. Шундай қилиб, биз воқеалар қандай ривожланишини қизиқиш билан кузатишимиз ва уларнинг натижасини кутишимиз мумкин.
https://sputniknews.uz/20261031/polshada-sodir-bolayotgan-voqealar-bosh-vazir-tuskning-zaifligini-korsatadi--siyosatchi-61640161.html
https://sputniknews.uz/20261031/polsha-prezidenti-barcha-siyosiy-kuchlarni-favqulodda-yigilishga-chaqirdi-61638533.html
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1f/61645753_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c1364bd42f637bdeadc911170e5a480d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
польша, норозилик намойиши, европа иттифоқи, аналитика, таҳлил, ҳокимият, давлат, давлат тўнтариш, конституциявий суд , президент
польша, норозилик намойиши, европа иттифоқи, аналитика, таҳлил, ҳокимият, давлат, давлат тўнтариш, конституциявий суд , президент
Польша кун тартибида — фуқаролар уруши
15:27 31.10.2026 (янгиланди: 15:39 31.10.2026) Польша бош вазири Дональд Туск Конституциявий суд раҳбариятини лавозимидан четлатишга уринмоқда, мақсад — президентга импичмент эълон қилиш.
Бош вазирнинг ҳукуматни эгаллаб олишга бўлган саъй-ҳаракатлари Польша жамоатчили ва элитасининг катта қисмининг қаршилигига учради.
Бир вақтнинг ўзида президент Карол Навроски ва бир неча таниқли сиёсатчилар ҳукуматни давлат тўнтаришига уринишда айблашди.
Шуниси эътиборга лойиқки, воқеалар айнан президент Карол Навроскининг Сенегалга ташрифи вақтига тўғри келди. У шошилинч равишда самолётини орқага қайтаришга мажбур бўлди.
Ўтган тунда Варшавада кўплаб одамлар Конституциявий суд биноси яқиниди тўпланишди ва ҳукуматнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди. Ҳукумат тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида Варшавада кўп сонли полиция кучларини жойлаштирди.
Бу воқеаларнинг асосий сабаблари Полшада узоқ вақтдан бери давом этаётган чуқур ички бўлинишида. Бу бўлиниш ҳам жамият, ҳам миллий элитани қамраб олган. Содда қилиб айтганда, мамлакат Европа Иттифоқи тарафдорлари бўлган либераллар ва ўнг қанот евроскептик консерваторларга бўлинган. Ҳозирда биринчи томон кучлар Дональд Туск раҳбарлигида ҳукуматни назорат қилади, иккинчи томон эса президент ва Конституциявий суд раҳбаридан иборат.
Польшада давлат бошқаруви парламент-президентлик республикаси бўлгани туфайли президент ҳам ҳукумат ҳам ҳокимиятни яккахон бошқара олмайди. Уларнинг ҳар бирининг ҳаракатлари бошқа ҳокимият тармоқлари томонидан сезиларли даражада чекланган. Бош вазирнинг асосий ваколатларга эга бўлишига қарамай, президент уларнинг кўплаб режаларини амалга оширишига тўсқинлик қилмоқда.
Зарба нима учун айнан Конституциявий суд раҳбариятига қаратилгани ҳам тушунарли. Бир неча кун олдин ҳукмрон коалиция Навроскийга импичмент эълон қилишга тайёрланаётганини маълум бўлган эди. Бироқ, Полшада президентни лавозимидан четлатиш учун Конституциявий суднинг қўллаб-қувватлаши талаб қилинади. Конституциявий суднинг ҳозирги таркиби билан эса бундай ташаббус муваффақиятсизликка учраши муқаррар.
Умуман олганда, содир бўлаётган воқеаларнинг сабаблари жуда аниқ, аммо улар ҳали ҳам энг муҳим саволни тушунтирмайди: нима учун?! Нима учун Доналд Туск ва унинг шериклари Полшани оғир ички сиёсий инқирозга дучор қилиб, бундай хавфли қадамни қўйишди - шу жумладан шахсан ўзлари учун ҳам -?
Ахир, агар ҳукумат ҳозирги қарама-қаршиликда мағлуб бўлса, инқирозни қўзғатувчилар ва уларнинг тарафдорлари жуда жиддий оқибатларга, жумладан, қамоқ жазосига дуч келишади. Умуман олганда, Полша ривожланган, барқарор ва нисбатан фаровон мамлакат бўлиб, у ерда анча кам ривожланган мамлакатларга (масалан, Украинага) хос бўлган сиёсий кураш усуллари имконсиз кўринади. Шунга қарамай, бундай уринишлар айни дамда содир бўлмоқда.
Бу саволларга жавоб жуда оддий. Ҳамма нарса Европа Иттифоқининг келажагига таалуқли. Дунё кенг қамровли инқирозга кириб бораётган вақтда Европа бюрократияси учун омон қолишнинг ягона имконияти — ўз юрисдикцияси устидан қатъий назоратни сақлаб қолишдир. Яъни ҳеч бир Европа Иттифоқи мамлакати Брюссель рухсатисиз бирор қадам қўйишга журъат этмаслигини таъминлаш муҳим.
Шу маънода, Полша Европа Иттифоқининг энг муаммоли ҳудудларидан биридир. У ерда ҳар доим кучли евроскептик ва евро-истеъмолчи муносабати бўлган: поляклар иттифоқдан кўплаб бонуслар ва имтиёзларни муваффақиятли қўлга киритишди, аммо кўп масалаларда мустақилликни сақлаб қолишди. Ҳатто ҳозир ҳам, ҳукумат расман Европа тарафдори бўлган ва Брюсселнинг иродасини қатъий бажаришга тайёр бўлган пайтда ҳам, бошқа ҳокимият тармоқлари шунчаки бунга тўсқинлик қилмоқда.
Шу билан бирга, Полша Европа Иттифоқи учун унинг муртадлигига энди тоқат қила олмайдиган даражада муҳим мамлакат, айниқса глобал воқеалар тез ривожланаётганини ҳисобга олсак.
Брюсселга иложи борича тезроқ ўз иродасини камтарона бажарадиган итоаткор Польша керак. Ва бунинг учун унинг шогирдлари мамлакатда тўлиқ ҳокимиятни қўлга киритишлари жуда муҳимдир. Афтидан, бу мақсадга сайловлар орқали эришиш бефойда деб топилган ва фавқулодда чоралар кўрилган.
Россияга келсак, сиёсий қарашларидан қатъи назар, Польша элитасининг ҳар иккала томонини — ички русофобия бирлаштиради. Шундай қилиб, биз воқеалар қандай ривожланишини қизиқиш билан кузатишимиз ва уларнинг натижасини кутишимиз мумкин.