Польшада давлат тўнтаришга яқин вазият юзага келди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишГенеральная ассамблея ООН в Нью-Йорке
Генеральная ассамблея ООН в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2026
Oбуна бўлиш
Ҳукумат кучлари, президент йўқлигидан фойдаланиб, янги Конституциявий суд раисини тайинламоқчи бўлишди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Полша президенти Карол Навроски Конституциявий суддаги вазиятни ҳал қилиш учун мамлакатдаги барча сиёсий кучлар билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.
"Мен конституциявий тузумни тиклаш мақсадида барча сиёсий кучлар ва парламент аъзолари билан фавқулодда йиғилиш ўтказяпман", деди давлат раҳбари Конституциявий суд биноси олдида йиғилганларга ўқиб берилган баёнотда.
У шунингдек, хавфсизлик кучларини судни тарк этишга чақирди ва уларни ҳукумат томонидан жойлаштирилган "мажбурловчи кучлар" деб таърифлади.
Норозилик намойишлари ва конституциявий инқироз октябрь ойининг ўрталарида бошланди. Сейм (парламант) Мачей Берекни Конституциявий суд судьяси лавозимига сайлади. Бироқ, ҳукумат ва парламентга мухолифатда бўлган Навроски янги судьяни тасдиқлашдан бош тортди.
Жума куни Конституциявий суд раҳбарияти бўйича можаро авж олди. Унинг веб-сайтида суд раиси Богдан Швецковский ва вице-президент Бартомеж Сочанскийнинг лавозимидан четлатилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Конституциявий Суд бу маълумотни рад этди ва иштирокчиларни давлат тўнтаришига уринишда айблади.
Бундан ташқари, судья Анна Корвин-Петровска ўзини Конституциявий суднинг янги раҳбари деб эълон қилди. У жамоат тартибсизликлари хавфи ва муассаса ходимларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Шундан сўнг барчага, жумладан президентга ҳам Конституциявий суд биносига киришни таъқиланди.

Ўтган оқшом ташриф билан Сенегалга учиб кетаётган Навроски шошилинч равишда пойтахтга қайтди. Аввал у Швенчковский билан учрашув ўтказди. Кейин, Москва вақти билан соат 3:00 атрофида у хавфсизлик ходимлари ҳамроҳлигида Конституциявий суд биносига кириб кетди.
Янгиликлар лентаси
0