Ўзбекистонда йўловчилар учун ягона чипта тизими жорий этилиши мумкин

© Sputnik / Бахром ХатамовПосадка на поезд
Посадка на поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
"Бир йўл" ягона миллий платформа орқали йўловчилар йўналишлар, ҳаракат жадвали, чипта нархлари ва бўш жойлар тўғрисида маълумот олиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. 2028 йил 1 январдан Ўзбекистонда темир йўл, ҳаво, автобус ва шаҳар жамоат транспорти хизматларини бирлаштирувчи "Бир йўл" ягона миллий рақамли транспорт платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу 2030 йилгача мўлжалланган ички йўловчи ташишни комплекс ривожлантириш стратегияси лойиҳасида назарда тутилган.
Тизим орқали йўловчилар поезд, самолёт, автобус ва шаҳар жамоат транспортининг ҳаракат жадвали, йўналишлари, чипта нархлари ҳамда мавжуд бўш ўринлар ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, бир нечта транспорт туридан фойдаланиб сафар қилишни ягона буюртма ва тўлов асосида ташкил этиш имконияти яратилади.
Ягона чипта бўйича синов лойиҳасини платформа тўлиқ ишга туширилишидан ярим йил олдин – 2027 йил 1 июлдан йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда. Биринчи йўналиш сифатида Тошкент халқаро аэропорти — Урганч халқаро аэропорти – Хива темирйўл вокзали йўналиши танланади.
Шу билан бирга, ҳаракат жадвали, йўналишлар, транспорт алмашиш жойлари ҳақидаги маълумотлар ва ҳаракатдаги ўзгаришлар тўғрисида тезкор билдиришномалар бериб борувчи ягона мобил илова яратиш кўзда тутилган.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2026
Маҳаллий авиақатновлар учун чипта нархлари 20 фоизгача арзонлаштирилади
Янгиликлар лентаси
0