Маҳаллий авиақатновлар учун чипта нархлари 20 фоизгача арзонлаштирилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2026
Oбуна бўлиш
16 октябрдан “Uzbekistan Airways” чипталар тарифларини пасайтиради.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 16 октябрдан маҳаллий йўналишлардаги чипталар нархи ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра авиация бозоридаги нарх шаклланиши, мавжуд тарифлар ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳар тарафлама ўрганиб чиқилган.
Ўрганишлар давомида парвозларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари аниқланиб, чипта нархларини мақбуллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
“Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар бўйича тарифлар қайта кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб ички йўналишларда авиачипталар нархлари ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилди”, - дейилган хабарда.
Янгиланган тарифларга кўра, Тошкентдан ҳудудларга бир томонлама авиачипталар нархи қуйидагича белгиланди:
Тошкент – Андижон: 201 062 сўмдан;
Тошкент – Наманган: 201 062 сўмдан;
Тошкент – Фарғона: 201 062 сўмдан;
Тошкент – Самарқанд: 201 062 сўмдан;
Тошкент – Бухоро: 241 274 сўмдан;
Тошкент – Термиз: 361 911 сўмдан;
Тошкент – Урганч: 442 336 сўмдан;
Тошкент – Нукус: 442 336 сўмдан.
Маълум қилинишича, бу аҳоли учун авиақатновларни янада қулай ва ҳамёнбоп қилиш, ички туризмни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш, хизмат сафарлари ва шахсий ташрифларни режалаштиришда қўшимча қулайлик яратиш ва истеъмолчилар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
Boeing  Uzbekistan Airlines  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
1 октябрдан айрим фуқароларга авиa, темир йўл ва автобус чипталари учун имтиёзлар берилади
Янгиликлар лентаси
0