1 октябрдан айрим фуқароларга авиa, темир йўл ва автобус чипталари учун имтиёзлар берилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишBoeing Uzbekistan Airlines
Boeing  Uzbekistan Airlines  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Oбуна бўлиш
2027 йил 1 январдан чипталарни “Ижтимоий карта” мобил иловаси — "Барака" орқали ҳам бепул ёки имтиёзли шартларда харид қилиш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил 1 октябрдан уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган фуқароларга самолёт, поезд ва шаҳарлараро автобусларда бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари берилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди, дея хабар берди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати.
Имтиёзли чипталар авиакомпаниялар, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ваколатли бўлинмалари, автовокзал ва автостанциялар томонидан тақдим этилади.
Бунда фуқаронинг имтиёзли тоифага кириши Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Имтиёзли чипта олиш учун фуқаролардан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат — ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади.
Транспорт турига қараб, ҳаво транспортида “эконом” тарифи бўйича, темирйўл транспортида эса “эконом”, плацкарт ёки купели жойлар учун чипталар тақдим этилади.
Шунингдек, Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Пенсия жамғармаси ўз ахборот тизимларидаги имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни Рақамли ҳукумат орқали Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига доимий равишда тақдим этиб боради.
2027 йил 1 январдан эса фуқаролар авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини “Ижтимоий карта” мобил иловаси — “Барака” орқали бепул ёки имтиёзли шартларда харид қилиш имкониятига эга бўлади.
Имтиёзлар асосида кўрсатилган транспорт хизматлари харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қарийб 50 минг нафар шахсга умумий қиймати 4,3 млрд сўм бўлган имтиёзли йўл чипталари тақдим этилган.
Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Узоқ йил намунали меҳнат қилган фуқароларга солиқ ва коммунал имтиёзлари берилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0