Ferrari ва Mercedesдан ўзиб кетди: ўзбекистонлик пойгачи Европани забт этмоқда

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россиялик автопойгачи Роман Русинов ва ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Ахмедхўжаев талабалар билан учрашиш учун Тошкентдаги Турин политехника университетига келишди.
"Rossa LM GT" пойга автомобили 2026 йил июль ойида Италиянинг Муджелло трассасида бўлиб ўтган баҳсларда мутлақ ҳисобда "Ferrari" ва "Mercedes-AMG GT3"ни ортда қолдирди. Машинани россиялик пойгачи Роман Русинов ва ўзбекистонлик Исмоил Аҳмедхўжаев бошқарди.
29 октябрь куни спортчилар талабалар билан учрашиш ва пойга автомобилларини яратишни муҳокама қилиш учун Тошкентдаги Турин политехника университетига ташриф буюришди.
Муджеллодаги муваффақият "Rossa Racing" лойиҳасининг Европадаги илк йирик ғалабаларидан бири бўлди. Сентябрь ойида пойгачилар Белгиянинг Спа-Франкоршам трассасида яна бир бор ўзларини кўрсатишди: Русинов мутлақ ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, Аҳмедхўжаев алоҳида пойгада ўз синфида биринчи бўлди.
"Rossa LM GT" — Русинов асос солган "Rossa Cars" брендининг хусусий муҳандислик дастури маҳсулидир. Автомобиль карбон монококда йиғилган бўлиб, тахминан 680 от кучига эга V10 атмосфера двигатели билан жиҳозланган ва тезлигини соатига 380 км гача ошира олади. Пойга трассаси компаниянинг техник ечимлари учун синов полигони вазифасини ўтайди.
Исмоил Аҳмедхўжаев — картинг бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони ҳамда "Formula 4" Европа сериясида иштирок этган марказий осиёлик биринчи пойгачи. Бугунги кунда у халқаро мусобақаларда "Rossa Racing" жамоаси таркибида мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.
Исмаил Ахмедходжаев выиграл международную гонку в Бельгии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Ўзбекистонлик пойгачи Бельгиядаги Ultimate GT Sprint Cup босқичида ғолиб бўлди
Талабалар билан учрашувда Русинов ёшларнинг муҳандисликка бўлган қизиқиши ва автомобилларни лойиҳалаш иштиёқи унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
“Бу ерга келганимда кўзлари чақнаб турган жуда кўп ёшларни кўрдим. Улар ўз ишларини ёқтиради. Улар — муҳандислар ва ҳар қандай йигит орзу қиладиган иш билан шуғулланишмоқда”, — деди пойгачи.
"Rossa LM GT" қандай яратилган, автомобиль нима ҳисобига машҳур рақиблар билан рақобатлаша олади ва жамоанинг режалари қандай? Роман Русинов ва Исмоил Аҳмадхўжаевнинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган видеоинтервьюсини томоша қилинг.
Олти ёшида картинг ҳайдашни бошлаган қиз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2026
Олти ёшида картинг ҳайдашни бошлаган қиз Формула-1 сари интилмоқда
Янгиликлар лентаси
0