Ўзбекистонлик пойгачи Бельгиядаги Ultimate GT Sprint Cup босқичида ғолиб бўлди
Ўзбекистонлик пойгачи Бельгиядаги Ultimate GT Sprint Cup босқичида ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Аҳмедхўжаев Бельгиядаги Спа-Франкоршам трассасида Ultimate GT Sprint Cup босқичида поул-позицияни қўлга киритиб, UCS2 тоифасида ғалаба қозонди ва умумий ҳисобда учинчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Аҳмедхўжаев Бельгиядаги афсонавий Спа-Франкоршам трассасида ўтган Ultimate Cup Series тўртинчи босқичида UCS2 тоифасида ғолиб бўлди. Аҳмедхўжаев Rossa Racing жамоаси сафида россиялик пойгачи Роман Русинов билан бирга Rossa LM GT автомобилида Ultimate GT Sprint Cup пойгаларида иштирок этди.Саралаш босқичида Rossa LM GT икки поул-позицияни — яъни пойгани биринчи ўриндан бошлаш ҳуқуқини — қўлга киритди.Биринчи пойгада Роман Русинов ҳам UCS2 тоифасида, ҳам умумий ҳисобда ғолиб чиқди. Унинг ғалабаси шарафига тақдирлаш маросимида Россия байроғи кўтарилиб, мамлакат мадҳияси янгради. Иккинчи пойгада эса Исмоил Аҳмедхўжаев UCS2 тоифасида биринчи ўринни эгаллади.Пойга куни об-ҳаво кескин ўзгарди. Аҳмедхўжаев поулдан старт олган иккинчи пойгада умумий ҳисобда учинчи бўлиб финиш қилди, бироқ UCS2 тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Биринчи пойгада Русинов ҳам умумий ҳисобда, ҳам UCS2 тоифасида ғолиб чиқди. Шу тариқа, жамоа Спа-Франкоршам босқичини икки поул ва UCS2 тоифасидаги икки ғалаба билан якунлади.Бу Аҳмедхўжаевнинг жорий мавсумдаги яна бир юқори натижаси бўлди. Июль ойида у Русинов билан бирга Италиянинг Мужелло трассасида Ultimate GT Sprint Cup пойгасида умумий ҳисобда ғалаба қозонган эди.
Исмоил Аҳмедхўжаев Ultimate GT Sprint Cup босқичида поул-позицияни эгаллади ва UCS2 тоифасида биринчи ўринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Аҳмедхўжаев Бельгиядаги афсонавий Спа-Франкоршам трассасида ўтган Ultimate Cup Series тўртинчи босқичида UCS2 тоифасида ғолиб бўлди.
Аҳмедхўжаев Rossa Racing жамоаси сафида россиялик пойгачи Роман Русинов билан бирга Rossa LM GT автомобилида Ultimate GT Sprint Cup пойгаларида иштирок этди.
Саралаш босқичида Rossa LM GT икки поул-позицияни — яъни пойгани биринчи ўриндан бошлаш ҳуқуқини — қўлга киритди.
Исмаил Ахмедходжаев выиграл международную гонку в Бельгии
Биринчи пойгада Роман Русинов ҳам UCS2 тоифасида, ҳам умумий ҳисобда ғолиб чиқди. Унинг ғалабаси шарафига тақдирлаш маросимида Россия байроғи кўтарилиб, мамлакат мадҳияси янгради. Иккинчи пойгада эса Исмоил Аҳмедхўжаев UCS2 тоифасида биринчи ўринни эгаллади.
Пойга куни об-ҳаво кескин ўзгарди. Аҳмедхўжаев поулдан старт олган иккинчи пойгада умумий ҳисобда учинчи бўлиб финиш қилди, бироқ UCS2 тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Биринчи пойгада Русинов ҳам умумий ҳисобда, ҳам UCS2 тоифасида ғолиб чиқди. Шу тариқа, жамоа Спа-Франкоршам босқичини икки поул ва UCS2 тоифасидаги икки ғалаба билан якунлади.
"Spa жуда техник трасса бўлиб, ҳар бир айланада тўлиқ диққатни жамлаш талаб этилади, айниқса, об-ҳаво доимий равишда ўзгариб турганда. Шунинг учун айнан шу ерда, жаҳон автоспортининг энг машҳур трассаларидан бирида шоҳсупага кўтарилиш ва Ўзбекистонни бундай даражада намоён этиш жуда қувонарли. Қилинган меҳнат учун бутун жамоага ва ушбу уикенд учун Романга раҳмат", — деди Исмоил Аҳмедхўжаев.
Бу Аҳмедхўжаевнинг жорий мавсумдаги яна бир юқори натижаси бўлди. Июль ойида у Русинов билан бирга Италиянинг Мужелло трассасида Ultimate GT Sprint Cup пойгасида умумий ҳисобда ғалаба қозонган эди.
Ultimate GT Sprint Cup босқичлари 35 дақиқалик иккита пойгадан иборат. Серияда Ferrari, Porsche, Lamborghini, Aston Martin ва Mercedes каби ишлаб чиқарувчиларнинг GT автомобиллари иштирок этади. Спа-Франкоршам эса жаҳон автоспортидаги энг машҳур трассалардан бири ҳисобланади.