Олти ёшида картинг ҳайдашни бошлаган қиз Формула-1 сари интилмоқда

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
У соатига 120 километр тезликка чиқади, ўғил болалар билан бирга машқ қилади ва бир кун келиб F1 Academy’да иштирок этишни орзу қилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ясмина Эгамбердиева олти ёшида картинг ҳайдашни бошлаган. Бугун эса у халқаро тоифадаги спорт устаси ва Осиё–Тинч океани минтақаси нуфузли халқаро FIA Asia Pacific Motorsport Championship чемпионатининг кумуш медали соҳибаси.

Ҳозирда уч тоифада шуғулланяпман. Булар биздаги 4Т бўлиб, унда мен соатига 80-90 километр тезликда юраман. Кейингиси ундан ҳам тезроқ — 100-110км. Шунингдек, олтита узатмали тоифа ҳам бор, у ерда 120 дан юқори тезликда ҳаракатланамиз, - дейди Ясмина.

Яқинда Ясмина жамоаси билан Россияда бўлиб янги кўникмаларни ўрганди. Жумладан ёмғирда картинг бошқаришни.

Ёмғирда ҳайдаганингизда, янада кўпроқ кўникма пайдо бўлади, чунки йўл сирпанчиқ бўлади, лекин сиз картингни трассада ушлаб турасиз, йўлдан чиқиб кетмайсиз. Бу мен учун жуда янги тажриба бўлди, деб ҳикоя қилади пойгачи қиз.

Четдан қарагандан картинг осондек, гўёки ҳамма буни уддалай оладигандек туюлади, лекин аслида бу осон эмас, дейди Ясмина.
"Бизда диққатни жамлаш, трассани эслаб қолиш ва адашиб кетмаслик, шунингдек, энг тез вақт ичида ҳаракатланиш керак. Бу унчалик ҳам осон эмас. Айнан трассада, қаердан ва қандай ўтишимга кўпроқ диққатимни жамлайман", - дейди Ясмина.
Тезлик, ёмғир ва кескин рақобат ҳукмрон трассада нималар содир бўлади, нега картингда қизлар жуда кам ва унинг фаолиятида отаси қандай роль ўйнайди — буларнинг барчасини лавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0