https://sputniknews.uz/20261026/hamkorlik-uzbekistan-russia-harbiylar-mashq-61513030.html
“Ҳамкорлик-2026”: Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари дрон ва ҳужум тактикасини машқ қилмоқда
“Ҳамкорлик-2026”: Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари дрон ва ҳужум тактикасини машқ қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Термиздаги “Ҳамкорлик-2026” машғулотларида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари дронлар, роботлар, мустаҳкамланган позицияларни эгаллаш, ярадорларни эвакуация қилиш ва чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашди.
2026-10-26T19:16+0500
2026-10-26T19:16+0500
2026-10-26T19:16+0500
ҳарбий техника
ҳарбий ҳамкорлик
дрон
жамият
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/12/50641919_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_130b551d90fcae97327998b3210625ab.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида “Ҳамкорлик-2026” қўшма тактик ўқув машғулотлари давом этмоқда. Россиянинг 201-гвардиячи ҳарбий базаси йўриқчилари ўзбекистонлик ҳамкасбларига мустаҳкамланган позицияларни эгаллаш усулларини намойиш этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Ҳарбий хизматчилар икки-уч кишилик гуруҳлар таркибида хандақларда ҳаракатланиш, штатдаги қуроллардан ўқ отиш, шартли ярадорларни хавфли ҳудуддан эвакуация қилиш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилди.Россия томони разведка ва ҳужумчи дронлар, шунингдек, ер усти роботлаштирилган мажмуалари операторларини тайёрлаш тизимини тақдим этди. Шартли рақиб дронларига қарши радиоэлектрон кураш воситалари ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш усуллари ҳам кўрсатилди.Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари шахсий таркибни маънавий-руҳий тайёрлаш методикаси, ер ости қўмондонлик пунктларини жиҳозлаш ва очиқ майдонда тактик ҳаракат қилиш усулларини намойиш этди.20–27 октябрь кунлари ўтказилаётган машғулотлар дастуридан чегара ҳудудларига кирган шартли қуролли гуруҳларни аниқлаш ва зарарсизлантириш, эгалланган позицияларни озод қилиш ҳамда аҳоли пунктини эгаллаш каби вазифалар ўрин олган.Россия томонидан машғулотларда тоғ ва ҳужум бўлинмалари, FPV-дронлар, разведка учувчисиз аппаратлари ва ер усти роботлари операторлари, шунингдек, Ми-24 зарба берувчи вертолётлари экипажлари қатнашмоқда.
https://sputniknews.uz/20261020/russia-harbiy-termez-mashgulotlar-61338972.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/12/50641919_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7f4c15472d5df261af97468052f95a3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳарбий техника, ҳарбий ҳамкорлик, дрон, жамият, ўзбекистон, россия
ҳарбий техника, ҳарбий ҳамкорлик, дрон, жамият, ўзбекистон, россия
“Ҳамкорлик-2026”: Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари дрон ва ҳужум тактикасини машқ қилмоқда
Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари “Ҳамкорлик-2026”да дронлар, ҳужум тактикаси ва тактик тиббиёт бўйича ўзаро тажриба алмашди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” полигонида “Ҳамкорлик-2026” қўшма тактик ўқув машғулотлари давом этмоқда. Россиянинг 201-гвардиячи ҳарбий базаси йўриқчилари ўзбекистонлик ҳамкасбларига мустаҳкамланган позицияларни эгаллаш усулларини намойиш этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар берди. Ҳарбий хизматчилар икки-уч кишилик гуруҳлар таркибида хандақларда ҳаракатланиш, штатдаги қуроллардан ўқ отиш, шартли ярадорларни хавфли ҳудуддан эвакуация қилиш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилди.
Россия томони разведка ва ҳужумчи дронлар, шунингдек, ер усти роботлаштирилган мажмуалари операторларини тайёрлаш тизимини тақдим этди. Шартли рақиб дронларига қарши радиоэлектрон кураш воситалари ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш усуллари ҳам кўрсатилди.
201-ҳарбий базанинг дронлар бўлинмаси взвод командири Алексей Семёновга кўра, Ўзбекистон ҳарбийлари айниқса дрон операторларини тайёрлаш ва учувчисиз тизимларни амалда қўллаш тажрибасига қизиқиш билдирган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари шахсий таркибни маънавий-руҳий тайёрлаш методикаси, ер ости қўмондонлик пунктларини жиҳозлаш ва очиқ майдонда тактик ҳаракат қилиш усулларини намойиш этди.
20–27 октябрь кунлари ўтказилаётган машғулотлар дастуридан чегара ҳудудларига кирган шартли қуролли гуруҳларни аниқлаш ва зарарсизлантириш, эгалланган позицияларни озод қилиш ҳамда аҳоли пунктини эгаллаш каби вазифалар ўрин олган.
Россия томонидан машғулотларда тоғ ва ҳужум бўлинмалари, FPV-дронлар, разведка учувчисиз аппаратлари ва ер усти роботлари операторлари, шунингдек, Ми-24 зарба берувчи вертолётлари экипажлари қатнашмоқда.