Россия терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

© РФССборная России сыграет с Узбекистаном в Ташкенте 12 ноября
Сборная России сыграет с Узбекистаном в Ташкенте 12 ноября - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия футбол терма жамоалари 12 ноябрда Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу уларнинг иккинчи ўйини бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон футбол терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Россияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Икки жамоа миллий терма жамоалар даражасида иккинчи бор тўқнаш келади. Илк ўйин 2022 йил 20 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган ва 0:0 ҳисобида якунланган.
Россия терма жамоаси сўнгги уч ўйинда Эронни 2:0, Намибияни 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва Нигерия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоага Валерий Карпин устозлик қилмоқда.
Фабио Каннаваро бошқараётган Ўзбекистон терма жамоаси эса сўнгги уч ўйинда Эронни 3:1, Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
12 ноябрдаги ўйин бошланиш вақти, чипталар савдоси ва трансляция ҳақидаги маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.
Сборная Узбекистана разгромила Сирию в товарищеском матче - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Футбол: Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Сурияни тор-мор этди
Янгиликлар лентаси
0