Россия театри илк бор “Тўрт юрак — Дўстлик кўприги” фестивалида иштирок этмоқда

© Sputnik / Александра ТерехинаВ Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров Сердца четырех — Мост дружбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Фестиваль доирасида маҳорат дарслари, театр саҳналаштиришлари, мунозара ва муҳокамалар ўтказилмоқда. Бу санъат соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, театр жамоаларини қўллаш ҳамда ёшларнинг профессионал тажриба орттириш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Тошкентда “Тўрт юрак — Дўстлик кўприги” номли рус драма театрларининг халқаро фестивали очилди. Уни Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси ташкил этди.
Фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон театрлари раҳбарлари, режиссёрлари ҳамда актёрлари қатнашмоқда, шунингдек, илк бор Россиядан ҳам иштирокчилар — Пермнинг “У Моста” драма театри ташриф буюрган.
Фестивалнинг биринчи кунида Тошкентдаги Рус уйида “Рус театрларининг дўстлик кўприги” мавзусида панель муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская ва фестиваль куратори Ирина Хилкова иштирок этди.
© Sputnik / Александра ТерехинаВ Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров Сердца четырех — Мост дружбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
Мунозара доирасида Қостанай вилоят рус драма театри директори Юрий Ивлев “MONOFEST” халқаро моноспектакллар фестивалини ўтказиш тажрибасини баҳам кўриб, бугунги кунда Қозоғистон томошабинлари учун қандай спектакллар энг долзарб экани ҳақида сўз юритди. Дунёдаги илк мистик театр ҳисобланган “У Моста” (“Кўприк олдида”) қандай ташкил этилгани ва бугунги ҳаёти ҳақида эса унинг бадиий раҳбари Сергей Федотов гапириб берди.
© Sputnik / Александра ТерехинаВ Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров Сердца четырех — Мост дружбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
Владимир Маяковский номидаги Давлат рус драма театри директори Мунира Дадаева Тожикистондаги иш тажрибаси билан бўлишди, Чингиз Айтматов номидаги Рус драма театри директори Сергей Бардаков эса 2027 йилда Қирғизистонда ўтказиладиган театр фестивалини эълон қилди. Мулоқотга бошқа иштирокчилар ҳам қўшилди.
“Биз учун бу муҳокама, бу мунозаралар жуда муҳим, чунки унда биз нафақат фикр алмашиш, балки бир-биримизни янада яқиндан билишни истаймиз: ёшларни театрга қандай жалб қилиш, театр улар учун қизиқарли бўлишига қандай эришиш, қолаверса, қўшма театр лойиҳаларини, жумладан, ёшлар лойиҳаларини қандай амалга ошириш йўлларини билиб олмоқчимиз”, — деди Ирина Старосельская Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Панель мунозарасидан сўнг театршунос, санъатшунослик фанлари номзоди, Россия давлат саҳна санъати институти Рус театри кафедраси доценти Александр Платунов фестиваль иштирокчилари учун хориждаги рус театрларининг репертуар сиёсати ҳақида онлайн маъруза ўтказди.
© Sputnik / Александра ТерехинаВ Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров Сердца четырех — Мост дружбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
В Ташкенте открылся международный фестиваль русских драматических театров "Сердца четырех — Мост дружбы"
Ўша куни таълим дастури ҳам бошланди. У Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) профессори ва Россия театр санъати институти (ГИТИС) доценти Ирина Автушенконинг саҳна нутқи бўйича маҳорат дарси билан очилди.
Оқшомда эса Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри саҳнасида “Масхарабоз-шоу” спектакли фестивалнинг театр дастурини тантанали равишда очиб беради.

“Ижодий кўприк жуда муҳим — турли мамлакатларданмиз, ҳаммамиз биргамиз, ҳар хилмиз, барчамиз иқтидорли ва ноёбмиз. Биз қувончли ижодий лаҳзаларимиз ҳамда театрларни ташвишга солаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашиш, фикрлашиш учун учрашамиз. Ушбу фестивалда дастурларимиз жуда хилма-хил. Асоси — таълим дастури, аммо энг муҳими — мулоқот ва ўзаро фикр алмашиш”, — деди Ирина Хилкова.

Ушбу фестивалнинг ўтказилиши Ўзбекистон учун санъат соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўз театр жамоаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларнинг профессионал тажриба орттириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим имкониятдир.
Россия санъати ва рус тили: Ўзбекистондаги янги лойиҳалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Матбуот маркази
Россия санъати ва рус тили: Ўзбекистондаги янги лойиҳалар
Янгиликлар лентаси
0