“Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим”: Президент Турдимов ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Эркинжон Турдимов, архивное фото
Шавкат Мирзиёев и Эркинжон Турдимов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2026
Oбуна бўлиш
Эркинжон Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда инвестор ва тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда Эркинжон Турдимовнинг янги Таълим ва фан вазирлиги раҳбари этиб тайинлангани юзасидан фикр билдирди.
“Сон кўпайди, сифат эса кам. Бундан кейин ҳар бир университет ким учун қандай кадр тайёрлашини ўзи учун аниқ белгилаб олиши керак. Жуда катта тажрибага эга, тўртта вилоят ҳокими бўлган одамни таълимга олиб келганим тагида жуда катта маъно бор: энди бу нарсаларга президент мутлақо бошқача қарайди. Таълимга жуда катта эътибор бериш учун мен бош вазир биринчи ўринбосари мақомини берганим бежиз эмас. Энди давлатда тиббиётга, таълимга эътибор мутлақо ўзгаради”, - деди Мирзиёев.
3 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Ислоҳот таълимнинг барча босқичлари ҳамда илмий фаолият ўртасидаги интеграция ва узвийликни таъминлаш, ягона бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда жамоатчилик олдидаги ҳисобдорликни оширишни назарда тутади.
Эркинжон Турдимов 9 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
Турдимов 2008-2016 йилларда Навоий вилоятига, 2016 йил декабридан Сурхондарё вилоятига, 2018 йил июлидан 2024 йил ноябрь ойининг охиригача Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган.
Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2026
Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди
Янгиликлар лентаси
0