Эркинжон Турдимов таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди
09:17 10.10.2026 (янгиланди: 09:33 10.10.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан соаҳасида вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Эркинжон Турдимов Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақида президент фармонида айтиб ўтилган.
"Ўзбекистон президентининг фармони билан Турдимов Эркинжон Оқбутаевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди", - дейилади фармонда.
Бундан илгарироқ Эркинжон Турдимов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шунингдек, тегишли фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири лавозими киритилди. Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш бўйича фаолиятига ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилиши, уларни мувофиқлаштириши белгиланди.
Эркинжон Турдимов 1969 йил, Самарқанд вилоятида туғилган.
Мутахассислиги: иқтисодчи.
Олий Мажлис Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси.
Мутахассислиги: иқтисодчи.
Олий Мажлис Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси.
1991 — 2000 Турли банкларда турли лавозимларда ишлаган.
2000 — 2008 Навойи вилояти Хатирчи тумани ҳокими.
2008 — 2016 Навоий вилояти ҳокими.
2016 — 2018 Сурхондарё вилояти ҳокими.
2018 — 2024 Самарқанд вилояти ҳокими.
2025 — 2026 Сирдарё вилояти ҳокими.
2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2024 йилда эса, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.