https://sputniknews.uz/20261004/uzbekistan-talim-ilm-fan-vazirlik-60944032.html
Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди — тафсилотлар
Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Янги тизимда вазирлик таълим муассасаларини бошқаради, сифат агентлиги дастур ва методикаларни ишлаб чиқади, олийгоҳлар мустақиллиги кенгайтирилади.
2026-10-04T09:14+0500
2026-10-04T09:14+0500
2026-10-04T09:14+0500
таълим
олий таълим муассасалари
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
отм
ўзбекистон
мактаб
мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/02/60137502_404:0:3661:1832_1920x0_80_0_0_4429192d0132a4c1742004f246a3d453.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда мактабгача таълимдан олий таълим ва илм-фангача бўлган тизимни ягона бошқарувга бирлаштирувчи Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.Янги тизимда Таълим ва илм-фан вазирлиги боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолияти ҳамда уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлади. Шунингдек, вазирлик таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди, аккредитация ва лицензиялаш билан шуғулланади.Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ва натижаларини кузатиш билан шуғулланади. Аниқланган камчиликлар асосида дастур ва методикалар такомиллаштириб борилади. Бу жараён "ўзбек мактаби битирувчисининг портрети" асосида йўлга қўйилади.Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ҳам ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади. Гуруҳ таркибига тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ва халқаро экспертлар жалб этилади.Ишчи гуруҳ янги вазирлик тузилмасини ишлаб чиқади, иш жараёнларини қайта кўриб чиқади ва ислоҳотнинг умумий стратегияси бўйича таклифлар тайёрлайди.Фармон ва қарорлар билан бир қатор тайинловлар ҳам амалга оширилди. Илхом Сираджев таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари, Обид Хакимов Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда "Янги Ўзбекистон" университети ректори, Камолиддин Мардонов эса президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
https://sputniknews.uz/20260930/liygohlar-ozgarish-60852604.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/02/60137502_811:0:3254:1832_1920x0_80_0_0_dc27bf48b1eb7bcbe7bb3969a8d86eb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, олий таълим муассасалари, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, отм, ўзбекистон, мактаб, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
таълим, олий таълим муассасалари, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, отм, ўзбекистон, мактаб, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди — тафсилотлар
Янги вазирлик боғчадан олий таълимгача бўлган тизимни бошқаради, сифат агентлиги эса дастур ва методикалар учун жавоб беради.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистонда мактабгача таълимдан олий таълим ва илм-фангача бўлган тизимни ягона бошқарувга бирлаштирувчи Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди.
Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Ислоҳотдан асосий мақсад таълим, тарбия ва илм-фанни яхлит тизим асосида бошқариш, таълимнинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлаш, сифат ва самарадорликни ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришдан иборат.
Янги тизимда Таълим ва илм-фан вазирлиги боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолияти ҳамда уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлади. Шунингдек, вазирлик таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди, аккредитация ва лицензиялаш билан шуғулланади.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ва натижаларини кузатиш билан шуғулланади. Аниқланган камчиликлар асосида дастур ва методикалар такомиллаштириб борилади. Бу жараён "ўзбек мактаби битирувчисининг портрети" асосида йўлга қўйилади.
Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ҳам ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади. Гуруҳ таркибига тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ва халқаро экспертлар жалб этилади.
Ишчи гуруҳ янги вазирлик тузилмасини ишлаб чиқади, иш жараёнларини қайта кўриб чиқади ва ислоҳотнинг умумий стратегияси бўйича таклифлар тайёрлайди.
Олий таълимда эса давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун кенгроқ имкониятлар яратиш кўзда тутилган. Қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эркин рақобат ва бозор талаби белгилаши кераклиги қайд этилди.
Фармон ва қарорлар билан бир қатор тайинловлар ҳам амалга оширилди. Илхом Сираджев таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари, Обид Хакимов Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда "Янги Ўзбекистон" университети ректори, Камолиддин Мардонов эса президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.