https://sputniknews.uz/20261012/ar-riyod-aeroport-hujum-61112223.html
Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланди
Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳодиса вақтида аэропортда бўлган яна 20 га яқин ўзбекистонлик жабрланмаган. 12.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-12T09:33+0500
2026-10-12T09:33+0500
2026-10-12T09:39+0500
жамият
ўзбекистон
саудия арабистони
ҳусийлар
ҳужум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0c/61112784_0:160:1536:1024_1920x0_80_0_0_f59c2a11b2438a738d330dcf432bfb75.png
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. 10 октябрь куни Саудиянинг Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортининг 3-терминалига баллистик ракета учирилиши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик енгил жароҳатланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.Таъкидланшича, 1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг “Diriyah Hospital” шифохонасига етказилган. Тиббий текширув ва зарур муолажалардан сўнг иккала бемор ҳам шифохонадан жавоб берилган.Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган.Файзиев ҳозир Ўзбекистоннинг Ар Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли органлари билан биргаликда вазият ривожини кузатишда давом этаётганини билдирди. Фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ёрдами кўрсатилаётгани қайд этилган.Эслатамиз, Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлиб, 300 нафардан ортиқ киши жароҳат олган.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд аэропортига ҳусийлар томонидан амалга оширилган ҳужумни қатъий қоралади.
https://sputniknews.uz/20261011/ozbekiston-tiv-61106538.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/0c/61112784_40:0:1405:1024_1920x0_80_0_0_48cdb79ce22b464cafd22e7eb95a1187.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, саудия арабистони, ҳусийлар, ҳужум
жамият, ўзбекистон, саудия арабистони, ҳусийлар, ҳужум
Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳатланди
09:33 12.10.2026 (янгиланди: 09:39 12.10.2026) Ҳодиса вақтида аэропортда бўлган яна 20 га яқин ўзбекистонлик жабрланмаган.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. 10 октябрь куни Саудиянинг Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортининг 3-терминалига баллистик ракета учирилиши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик енгил жароҳатланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.
Таъкидланшича, 1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг “Diriyah Hospital” шифохонасига етказилган. Тиббий текширув ва зарур муолажалардан сўнг иккала бемор ҳам шифохонадан жавоб берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган.
Файзиев ҳозир Ўзбекистоннинг Ар Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли органлари билан биргаликда вазият ривожини кузатишда давом этаётганини билдирди. Фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ёрдами кўрсатилаётгани қайд этилган.
Эслатамиз, Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлиб, 300 нафардан ортиқ киши
жароҳат олган.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд аэропортига ҳусийлар томонидан амалга оширилган ҳужумни қатъий
қоралади.