https://sputniknews.uz/20261011/ozbekiston-tiv-61106538.html
Ўзбекистон ТИВ: ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига уюштирган ҳужумини қатъий қоралаймиз
Ўзбекистон ТИВ: ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига уюштирган ҳужумини қатъий қоралаймиз
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради ҳамда барча томонларни вазминлик кўрсатишга чақирди. 11.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-11T12:39+0500
2026-10-11T12:39+0500
2026-10-11T12:39+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон тив
саудия арабистони
ҳусийлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45200945_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c25028722683309c0acad413a93b179d.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд шаҳридаги подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ҳусийлар томонидан амалга оширилган ҳужумни қатъий қоралайди. ТИВ тегишли баёнот билан чиқди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, ушбу фожиали воқеа оқибатида жабрланганларга чуқур ҳамдардлик изҳор этган. Жароҳат олганларнинг тезроқ ва тўлиқ соғайиб кетишини тилаган.Таъкидланишича, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши ҳисобланади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт. Тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш ва муҳим инфратузилма объектлари хавфсизлигини таъминлаш сўзсиз устувор вазифа бўлиб қолиши лозим.Ўзбекистон бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради ҳамда барча томонларни вазминлик кўрсатишга, кескинликнинг янада авж олишига йўл қўймасликка, келишмовчиликларни халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Низоми тамойилларига мувофиқ, мулоқот ва дипломатик воситалар орқали ҳал этишга қатъий даъват этади.Ўзбекистон биродар Саудия Арабистони подшоҳлиги халқи ва ҳукумати билан бирдамлигини изҳор этади ҳамда минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.Ар-Риёд халқаро аэропортига ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши эса жароҳат олди.
https://sputniknews.uz/20261011/ar-riyod-61103342.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0f/45200945_88:0:2819:2048_1920x0_80_0_0_d41c036df34fd2889f9e722ab936c073.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, ўзбекистон тив, саудия арабистони, ҳусийлар
сиёсат, ўзбекистон, ўзбекистон тив, саудия арабистони, ҳусийлар
Ўзбекистон ТИВ: ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига уюштирган ҳужумини қатъий қоралаймиз
Ўзбекистон бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради ҳамда барча томонларни вазминлик кўрсатишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд шаҳридаги подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ҳусийлар томонидан амалга оширилган ҳужумни қатъий қоралайди. ТИВ тегишли баёнот билан
чиқди. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ҳусийлар томонидан амалга оширилган, бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тинч аҳоли вакилларининг жароҳатланишига олиб келган мудҳиш ҳужумдан чуқур қайғуда эканини билдиради ва ушбу ҳужумни қатъий қоралайди”, - дейилади баёнотда.
ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, ушбу фожиали воқеа оқибатида жабрланганларга чуқур ҳамдардлик изҳор этган. Жароҳат олганларнинг тезроқ ва тўлиқ соғайиб кетишини тилаган.
“Шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини қатъий қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, - дея қайд этилади ТИВ баёнотида.
Таъкидланишича, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ҳужумлар халқаро ҳуқуқ нормаларининг жиддий бузилиши ҳисобланади ва бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт. Тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш ва муҳим инфратузилма объектлари хавфсизлигини таъминлаш сўзсиз устувор вазифа бўлиб қолиши лозим.
Ўзбекистон бундай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга чақиради ҳамда барча томонларни вазминлик кўрсатишга, кескинликнинг янада авж олишига йўл қўймасликка, келишмовчиликларни халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Низоми тамойилларига мувофиқ, мулоқот ва дипломатик воситалар орқали ҳал этишга қатъий даъват этади.
Ўзбекистон биродар Саудия Арабистони подшоҳлиги халқи ва ҳукумати билан бирдамлигини изҳор этади ҳамда минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Ар-Риёд халқаро аэропортига ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши эса жароҳат олди.